Эрон Швецияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қоралади
(last modified Thu, 29 Jun 2023 05:47:07 GMT )
июн 29, 2023 10:47 Asia/Tashkent
  • Эрон Швецияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қоралади
    Эрон Швецияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Швецияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қоралар экан, шундай деди:Швеция ҳукумати муқаддас нарсаларни таҳқирлаш такрорланишига йўл қўймаслик билан бирга, бу борада масьулият ва жавобгарлик тамойилига жиддий эьтибор қаратиши кутилмоқда.

Швеция ҳукумати ушбу давлат фуқаросининг илтимосига биноан Қурбон ҳайити куни Қуръонни ёқишга рухсат берди ва ўзининг ҳақоратли қарорини ҳимоя қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний пайшанба куни Швеция томонидан исломга қарши курашувчиларга Қурьони Каримга нисбатан ҳақоратларни такрорлаш учун берилган рухсат ва яшил чироққа жавобан шундай деди:Айниқса, Ислом Умматининг муқаддас кунлари, шунингдек, Бутунжаҳон Ҳаж Қурултойига миллионлаб мусулмонлар тўпланиши билан бир вақтда илоҳий китобни таҳқирлашнинг такрорланиши провокацион, ўйламаган ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатдир.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби халқаро ҳамжамият ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг дин ва динларга ҳамда ҳақиқий диний таьлимотларга ҳурмат кўрсатишга қаратилган саьй-ҳаракатларига тўхталиб, шундай деди:Муқаддас китобларни ҳақорат қилиш зўравонлик ва нафратни тарқатишнинг намунасидир ва инсон ҳуқуқларининг асл қадриятларига зиддир.

Каньоний, Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ва халқи бошқа мусулмонлар ва дунёнинг эркин фикрловчилари каби бундай ҳақоратга тоқат қилмаслигини ва уни кескин қоралашини таъкидлади:Швеция ҳукумати муқаддас нарсаларни таҳқирлаш такрорланишига йўл қўймаслик билан бирга, бу борада масьулият ва жавобгарлик тамойилига жиддий эьтибор қаратиши кутилмоқда.