июл 01, 2023 16:43 Asia/Tashkent
  • Гандбол бўйича Эрон қизлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди
    Гандбол бўйича Эрон қизлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди

Гандбол бўйича Эрон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Гонконгда гандбол бўйича қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 17-тури ва жаҳон ўйинлари саралаш баҳслари бошланди. Гандбол бўйича Эрон терма жамоаси Ҳиндистон, Ўзбекистон, Хитой ва Хитой Тайпейи жамоалари билан иккинчи гуруҳдан жой олди.

Эрон ёш гандболчилари бугун саралаш босқичидаги иккинчи учрашувида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Гандбол бўйича Эрон ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иккинчи ўйинида ҳам кучли Ўзбекистон терма жамоасини келишилган ва изчил ўйин билан мағлуб этишга муваффақ бўлди ва 37:36 ҳисобида илк ғалабасини қайд этди.

9—18-июл кунлари Гонконгда гандбол бўйича ўсмир қизлар ўртасида ўн еттинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада дастлабки 5 та жамоа Македониядаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ёрлиқ