Эрон ҳукумати Францияни террорчи Мунофиқин гуруҳчаси йиғилишига мезбонлик иқлиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Эрон ТИВ матбуот котиби, Франция ҳукуматини Мунофиқин террорчи гуруҳини қўллаб- -қувватлаг ва йиғилишига мезьбонлик қилиш ёндашувини давом эттиришнинг сиёсий ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний Чофий Франциядаги кенг кўламли эътирозлар, ижтимойи ва сиёсий норозиликлар билан бир вақтда, Париж ҳукуматининг Мунофиқин террорчи гуруҳи йиғилишига мезбонлик қилиш қарорини Франция ҳукуматини ўз фуқароларининиг истак-хоҳишларига эътиборсизлиги ва террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш сиёсатидан келиб чиққанини таъкидлаб Парижни ушбу позициясини кескин қоралади.
Носир Канъоний ўз сўзларида Франция давлат расмийлари Эрон миллатининг қотилларини ҳимоя қилиши, ўтмишдаги қўпол хатоларини қоплаш, ўз ичкарисидаги чуқур ички муаммолари ва инқирознинг илдизларини топиш ва ҳал қилиш, Франция фуқароларига камситувчи ва ирқичлик мунсосабатларни тугатишга эътибор бериш ўрнида яқинда Албаниядаги жанжал ноғораси бутун дунёнинг қулоғига етган террорчи гуруҳ йиғилиши учун майдн тақдим этмоқда деб изоҳлади.
Канъоний ўз сўзларида Франция ҳукуматининг террорчилар, Эрон фуқаролари ва расмийларини терор этганларни қўллаб-қувватлаш ёнданувнинг сиёсий ва ҳуқуқий оқибатларидан огоҳланириб, даҳшатли жиноятлар содир этиб ўз ватанига ва миллатига хиёнат қилган террорчилар албатта чет эллик тарафдорларига ҳам хиёнат қилишдан торинмайдилар деб таъкидлади.
Франция ҳукумати арбобларига бундай террорчи гуруҳлари бошқа давлатнинг ички саҳнасида террор ва тартибсизилкларни келтириб чиқариш учун қўллаб-қувватлаш ўринга Франция халқининг хоҳиш- истакларига эътибор беришини маслаҳат берамиз деб эълон қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби террорзимга қарши курашда икки томонлама хулқ -атвор ҳеч қачон Эрон миллати ва дунёнинг эркин фикрловчиларнинг ўткир нигоҳидан узоқда бўлмайди деб хулоса қилди.