Канъоний: Албания ҳукумати Мунофиқин террорчи гуруҳчасига мезбонлик қилиш хатоси ўрнини тўлдириши керак
(last modified Wed, 21 Jun 2023 10:03:46 GMT )
июн 21, 2023 15:03 Asia/Tashkent
  • Канъоний: Албания ҳукумати Мунофиқин террорчи гуруҳчасига мезбонлик қилиш хатоси ўрнини тўлдириши керак
    Канъоний: Албания ҳукумати Мунофиқин террорчи гуруҳчасига мезбонлик қилиш хатоси ўрнини тўлдириши керак

Эрон ТИВ матбуот котиби, Албаниядаги Мунофиқин террорчи гуруҳчаси томонидан террорчилик ва махфий ҳаракатлар содир этилганига тўхталиб Албания ҳукуматини бу террорчи оқимга мезбонлик қилишда қилган хатосини тўлдиришга умид билдирди.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  Албаниядаги Мунофиқин террорчи гуруҳчасининг Ашраф 3 лагерида содир этилган ҳодисаларга тўхталиб, ўз Твиттер саҳифасида нашр қилинганг хабарларга асосан,  Албания полицияси  бу мамлакатни терорризмга қарши кураш олий суди ҳукмига биноан  текширув ўтказиш мақсадида  Ашраф лагерига кирган. Б ҳаракатнинг сабаби Албанияда Мунофиқин террорчи гуруҳининг террорчилик ва махфий ҳатти-ҳаракати бўлган.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек  Албания мамлакатининг тегишли органлари Мунофиқин  террорчилик гуруҳи томонидан терррчилик ҳаракталарни кузатиш ва бошқариш учун фойдаланилган бир қатор электрон тизимлар ва дронларнинг қўлга олгани ҳақида хабар қилиб Мунофиқин террорчи гуруҳи   2014 йилда Албания билан тузилган шартномани террорчилик ва кибер ҳаракатлари билан бузди деб изоҳлади.

Канъоний ўз сўзларида, Мунофиқин террорчи гуруҳи террочилик хусусиятлари ва табиати туфайли ўз мезбонларининг хавфсизлигига доимо таҳдид бўлиб қолади шу сабабдан  Ироқ ҳукумати уларни қувиб чиқарди ва бошқа ҳукуматлар уларни қабул қилишидан бош тортди деб  аниқлик киритди.

Мунофиқин террорчи гуруҳча штаб-квартирасида эса Албания пойтахти- Тирана ва қирғоқ бўйидаги Дюррес шаҳри ўртасидаги ҳудудда қаттиқ қўриқланадиган лагерда жойлашган.

Кеча тушдан кейин ОАВ ҳам Албания полициясининг ушбу лагерга ҳужуми ҳақида эълон қилди.

Албания полицияси бу мамлакат судининг қарори асосида ва тузилган келишувлар бузилганлиги сабабли Мунофиқин террорчи гуруҳча қароргоҳига ҳужум қилгани ва бу гуруҳ аъзолари томонидан  қаршиликка учраганини ҳам қўшимча қилди.

Мунофиқин террорчи гуруҳчаси ўн етти мингдан ортиқ эронлик, хусусан парламент аъзолари, юқори мартабали ҳукумат в аҳарибй амалдорлари, бегуноҳ ва оддий фуқаролар  ҳамда хорижлик фуқароларнинг террор қилиши учун жавобардир.