июл 04, 2023 16:00 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Покистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо бўлишини олқишлади
    Қирғизистон ва Покистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо бўлишини олқишлади

Қирғизистон президенти Эрон Ислом Республикасини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига расмий аьзо бўлгани билан табриклади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садр Жапаров яна "Беларус Республикасининг зарур жараёнлардан ўтиб, ушбу ташкилотга аʼзо бўлишини кутмоқдамиз” деди.

Бугун дунёда мулоқот етарли эмаслигига эьтибор қаратган Жабаров Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аьзо давлатларнинг мулоқотни ривожлантириш учун имкониятларидан фойдаланишга алоҳида урғу берди. Қирғизистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг низомини мамлакатлар тараққиёт ва хавфсизликни қўллаб-қувватлашга қаратилган деб ҳисоблади

Бугун Ҳиндистон мезбонлик қилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти виртуал саммитининг очилиш маросимида Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ҳам Эроннинг аьзолигини табриклади:Ишончимиз комилки, Эроннинг тўлиқ аъзо бўлиши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун жуда фойдали бўлади.

Учрашувнинг очилиш нутқида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Эронни ушбу ташкилотнинг янги аьзоси сифатида тилга олиб, Эронни табриклади.

Ёрлиқ