июл 09, 2023 10:58 Asia/Tashkent
  • Раисий: Эрон ва Жазоир ўртасидаги алоқаларни тижорат ва иқтисодий соҳаларда кенгайтириш мумкин
    Раисий: Эрон ва Жазоир ўртасидаги алоқаларни тижорат ва иқтисодий соҳаларда кенгайтириш мумкин

Эрон Ислом Республикаси Президенти Эрон ва Жазоир ўртасидаги алоқаларни икки дўст, биродар ва мусулмон давлат сифатида баҳолади, бу алоқаларни икки томоннинг яқин ва уйғун минтақавий ва халқаро позициялари асосида турли соҳаларда, жумладан, савдо-сотиқ, иқтисодий соҳалар ва ҳамкорликда кенгайтириш мумкинлигини таькидлади.

Президентлик маьлумотлар базасига кўра, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий шанба куни Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмад Атаф билан учрашиб, инқилобий тарих ва Жазоир халқининг мустамлакачиликка қарши кўрсатган қаршиликлари ҳамда иродасига юксак баҳолади ва Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Жазоир билан алоқалар даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Раисий Эроннинг муҳим илмий ва технологик ютуқлари ва имкониятларига тўхталиб, бу ютуқларни Жазоир билан баҳам кўришга тайёрлигини эйлон қилар экан, ислом мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтиришни исломий иттифоқдош мамлакатларнинг кучли гуруҳини шакллантириш учун асос деб ҳисоблади ва қўшимча қилди:Агар барча ислом давлатлари бир-бири билан жипслашганида ва бошқа ислом давлатлари Эрон ва Жазоирнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясига эга бўлганида эди, бугунги кунда мусулмонларга қарши ҳукмронлик тизимининг минтақада ва дунёда кўп ваҳшийликлари бўлмас эди.

Жазоир ташқи ишлар вазири Аҳмад Атаф ўз мамлакати Президентининг саломини Эрон Президентига етказар экан, Эрон ҳукуматининг ташқи алоқалар соҳасидаги ташқи сиёсати ютуқлари ва дўст ва мусулмон мамлакатлар билан дўстона муносабатларни кенгайтиришга қаратилган саьй-ҳаракатларини ижобий баҳолади ва деди:Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари даражаси ўзаро сиёсий алоқалари билан ҳеч қандай мутаносиб эмас, бироқ икки давлат президентларининг саьй-ҳаракатлари билан иқтисодий ва савдо алоқалари соҳасида ўзгаришлар амалга оширилади.

Жазоир ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазирининг таклифига жавобан Теҳронга ташриф буюрди.

Ёрлиқ