Каньоний: Вашингтоннинг қарори Украинадаги урушни давом эттириш ва мураккаблаштиришдир
(last modified Sun, 09 Jul 2023 10:01:02 GMT )
июл 09, 2023 15:01 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Вашингтоннинг қарори Украинадаги урушни давом эттириш ва мураккаблаштиришдир
    Каньоний: Вашингтоннинг қарори Украинадаги урушни давом эттириш ва мураккаблаштиришдир

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Американинг Украинага кассетали бомба жўнатиш қарори Вашингтоннинг Украинадаги урушни давом эттириш ва мураккаблаштириш қарорини кўрсатади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний ўзининг виртуал саҳифасида Американинг Украинага кассетали бомба юбориш қарорига жавобан шундай ёзди:Бу ҳаракат Американинг беқарорлаштирувчи ҳаракатларининг яна бир мисоли, шунингдек, кўпроқ ўлдириш ва вайронагарчиликка ҳисса қўшадиган қуролларни экспорт қилишдир.

Украинага Америка кассетали бомбалар юборилиши эълон қилинганидан кейин Вашингтоннинг бу ҳаракати мухолифат ва халқаро реакциялар билан бирга келди.

Пентагоннинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Калл АҚШ Украинага кассетали бомбалар билан бир қаторда 800 миллион долларлик янги ҳарбий пакет жўнатаётганини маьлум қилди:Вашингтон Киевга энг замонавий кассетали бомбаларни беради.

Европа ва Ғарб давлатлари, айниқса Америка, Россияга қарши санксиялар босимини кучайтириб, Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуролларни етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида қадам ташламади, балки, улар бу мамлакатда можаролар оловини қўзғатдилар.

Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолади.