июл 10, 2023 10:49 Asia/Tashkent
  • Эрон  Украина самолёти ҳалокати бўйича Халқаро судга даъво аризаси билан боғлиқ баёноти эьлон қилди
    Эрон Украина самолёти ҳалокати бўйича Халқаро судга даъво аризаси билан боғлиқ баёноти эьлон қилди

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Канада, Украина, Швеция ва Буюк Британия ҳукуматларининг Украина самолёти ҳалокати бўйича Халқаро судга берган даьвоси юзасидан баёнот эьлон қилди.

2020-йил 8-январ, чоршанба куни Теҳрондан Украина пойтахти Киевга йўл олган Украина ҳаво йўллари компаниясининг 176 йўловчи ва 9 экипажи бўлган Боеинг 737 самолёти Теҳрон вилоятининг янги Паранд шаҳри яқинида қулаб тушди  ва барча йўловчилар ҳалок бўлди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг якшанбага ўтар кечаси эьлон қилинган баёнотида шундай дейилади: Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Канада, Украина, Швеция ва Британия ҳукуматлари томонидан Украина самолёти ҳалокати билан боғлиқ билдирилган шикоят ва даьволарни текширмоқда. 

Баёнотда қўшимча қилинади:Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Эрон Ислом Республикаси ўз миллий ҳуқуқ ва манфаатларини Халқаро Суд олдида ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чора ва ҳаракатларни кўради.

Ушбу баёнотда шундай дейилган:Халқаро авиация ҳуқуқи доирасида Эрон Ислом Республикаси автоҳалокатни тергов қилиш учун масьул мустақил техник гуруҳ тузар экан, Франсия, Америка, Украина, Канада ва Британия давлатларидан экспертлар иштирокида белгиланган вақтда тегишли техник ҳисоботни тайёрлади ва уни барча тегишли давлатлар ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИCАО)га тақдим этди. ушбу ҳисоботни қайд этилган экспертларнинг кўпчилиги томонидан ижобий қабул қилинди.

Бу баёнотда айтилишича: Эрон Ислом Республикаси ҳар доим ўзаро алоқадор давлатлар билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини эьлон қилган ва Киев ва Теҳрон шаҳарларида Украина ҳукумати билан уч марта музокаралар ўтказган. Эрон Ислом Республикаси Украина, Канада, Буюк Британия ва Швеция давлатлари билан икки томонлама музокаралар олиб боришга тайёрлигини қайта-қайта эълон қилишдан ташқари, ўзининг сўнгги дипломатик ҳаракатларида юқорида қайд этилган ҳукуматлар билан музокаралар олиб бориш учун яхши ният кўрсатиш ва ушбу оғриқли воқеани суиистеъмол қилишни олдини олиш учун, тўртта ҳукумат билан белгиланган вақт ва жойда жамоавий музокаралар олиб боришга тайёрлигини эълон қилди ва музокаралар ўтказиш учун ҳали ҳам уларнинг жавобини кутмоқда.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ушбу баёнотда:Шунга қарамай, юқорида тилга олинган ҳукуматлар Эрон Ислом Республикасининг таклифларини эьтиборсиз қолдириб, Халқаро Судга мурожаат қилиб, Эрон Ислом Республикаси билан музокаралар олиб бориш истагига амал қилмаётганликларини кўрсатдилар ва музокаралар олиб бориш учун сўров юбориш амалда  уларнинг сиёсий мақсад ва ниятларини олдинга силжитиш учун баҳонадир.

Эрон ва Украина президентлари украиналик самолётнинг ҳалокати сабабларини аниқ ўрганиб чиқишни таъкидладилар

Ёрлиқ