май 09, 2024 13:56 Asia/Tashkent
  • Кремль Россияни Зеленскийга суиқасд уюштиришда алоқадорликда айбланишга аксиламал кўрсатди
    Кремль Россияни Зеленскийга суиқасд уюштиришда алоқадорликда айбланишга аксиламал кўрсатди

Россия президенти Владимир Путин девони/Кремль/ матбуот котиби Киев ҳукуматининг Россия агентларини Украина президенти Зеленсикийнинг ўлдирилишига тайёрлагани ҳақидаги баёнотига изоҳ беришдан воз кечиб Киев хавфсизлик хизмати маълумотларини ҳақиқий сифватида ҳсоблаш қийин эканлигини билдирди.

Кремль саройи матбуот  котиби Дмитрий Песков кеча журналистлар билан суҳбатда, мен бу ҳақда изоҳ бера олмайман. деб айтди. У ўз сўзларида  Украина Хавфсизлик хизмати маълумотларини ҳақиқий маълуот сифатида  ҳисобламаслиги ва бу хусусда ҳеч нарса дея олмайдиганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни  Украина Хавфсиўлик хизмати бу мамлакат давлат хавфсизлик департаментининг икки нафар полковники ҳибсга олинганига  тўхталиб,  улар Володимир Зеленскийга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўришган деб иддао қилди.

Украинанинг убу хизмати хабарига асосан бу одамларнинг суиқасд режалари орасида Зеленский ва Украинанинг бошқа юқори мартабали  амалдорлари бўлган.

Кузатиб борилган ва нишон остидаги амалдорлар орасида Украина хавфсизлик хизмати раиси Василий Малюк ва Мудофаа вазирининг  Бош разветка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов ҳам бўлган.

Украина хавфсизлик хизмати ўз маълумотларида бу агентлар нишонга  ракета ҳужумини йўналтириши ва керак бўлса камикадзе дрондан фойдаланашни мақсад қилганнини таъкидлади.

Ёрлиқ