Қолибоф: Ғарбнинг бугунги муаммоси Осиёнинг жаҳондаги иқтисодий ва сиёсий куч марказига қайтишидир
Эрон Ислом Кенгаши раиси Осиёнинг жаҳон сиёсати марказига қайтиши ва бу қитъанинг иқтисодий ва сиёсий қудратини оширишни 21-асрда ғарбга йўналтирилган халқаро тизимнинг энг муҳим муаммоларидан бири деб ҳисоблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом кенгаши спикери Муҳаммад Бақир Қолибаф сешанба куни Теҳронда бўлиб ўтган Осиё парламентлари ассамблеясининг режалаштириш ва бюджет бўйича доимий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросимида Ғарбнинг бугунги кундаги муаммоси Осиёнинг дунёдаги иқтисодий ва сиёсий куч марказига қайтиши эканлигини айтди ва қўшимча қилди:Бу буюк мақсадга эришиш ва тарихий циклни бошқаришнинг йўли минтақавий яқинлашув шароитида кўп томонлама ҳамкорликни институционализация қилишдан иборат.
Қолибофнинг аниқлик киритишича, Осиё давлатлари бир-бирини тўлдириши ва осиёликларга жорий асрда “кўпликдаги бирлик” кўринишида ўзига хос ўзлик бера олади.
Эрон Ислом кенгаши раиси Осиёнинг тарихий қитьасидаги хилма-хиллик ва плюрализм жиҳатларидан бирини диний йўналиш деб ҳисоблади ва шундай деди:Дунёдаги турли динларнинг яқинлашуви инсониятнинг омон қолиши, тинчлик, хавфсизлик, бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир.
Қолибаф қўшимча қилди:Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси каби халқаро конвенция ва шартномаларга кўра, динга нисбатан ҳар қандай ҳақорат ва таҳқирлаш, дин туфайли шахс ва гуруҳларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар жоиз бўлмаган ва тақиқланган деб эьлон қилинган, аммо инсон ҳуқуқлари даьвогарлари сўз эркинлиги баҳона бундай ҳаракатларни қоралаган тақдирда ҳам жавобгарликдан воз кечади.
Эрон Ислом кенгаши раиси Швецияда Қурьони Каримнинг таҳқирланишини қоралар экан, Швеция ҳукуматининг ҳар қандай баҳонаси билан муқаддас китоблар, диний битиклар ва Қурьони Каримни ҳақорат қилиш қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтди.