Амир Абдуллоҳиён: Қуръонни ҳақорат қилиш инсон ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади
Эрон ташқи ишлар вазири Қуръонни ҳақорат қилишни инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва икки миллиард мусулмонга нисбатан нафрат, зўравонлик ва адоват уйғотиш, деб ҳисоблади.
Исломий муқаддасотларни, хусусан Қуръони Каримни ҳақорат қилиш Европанинг айрим давлатларида кўп марта содир бўлган; жумладан, 28-июн куни Швеция пойтахти Стокголмда Селван Момика исмли экстремист ушбу шаҳарнинг марказий масжидида Қуръон нусхасини йиртиб, ёқиб юборди.
Германия жануби-ғарбида (сешанба) ҳам бир экстремист Қуръони Каримнинг бир жилдига ўт қўйди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён сешанба куни Европа давлатларида охирги пайтларда Қуръонни ҳақорат қилиш ҳаракатлари юзасидан Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари кенгашининг шошилинч йиғилишида, ушбу йиғилишнинг аҳамияти, зарурлиги ва долзарблигини таъкидлаб, айтди:Қуръонни ҳақорат қилиш нафақат инсон ҳуқуқларини бузиш, балки икки миллиард мусулмонга нисбатан нафрат, зўравонлик ва адоватни қўзғатади, бу эса инсон ҳуқуқларининг барча ҳақиқий тарафдорлари томонидан дарҳол қораланиши керак.
Амир Абдуллоҳиён Швеция ва Европа расмийлари бундай хатти-ҳаракатлар такрорланмаслиги учун зудлик билан самарали чоралар кўриши кераклигини қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, бундай ҳаракатларни қоралашда иккиланиш ва кечикиш икки томонлама стандартлар қўлланилишидан далолат беради.