Эрон Брюсселдаги элчихонаси НАТО етакчиларининг асоссиз айбловларига жавоб қайтарди
Эроннинг Брюсселдаги элчихонаси баёнот эълон қилиб, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) раҳбарларининг Эронга қарши айбловларини асоссиз деб ҳисоблади.
Эроннинг Брюсселдаги элчихонаси баёнотида Литвада НАТО етакчиларининг Эронга қарши асоссиз айбловларини рад этиб, эьлон қилди:Эрон халқи учун жуда кўп азоб-уқубатларга сабаб бўлган НАТОнинг кўплаб аъзолари томонидан Эронга максимал босим ўтказиш инсониятга қарши жиноятдир ва уни тўхтатиш керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, яқинда Литва пойтахти Вилнюсда бўлиб ўтган НАТОга аьзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши ва ушбу ташкилот раҳбарларининг баёнотида Эрон Ислом Республикасига асоссиз айбловлар илгари сурилганидан сўнг, Эрон элчихонаси Белгияда ўз баёнотида бу асоссиз айбловларни қатъиян рад этди.
НАТОга аьзо давлатлар раҳбарларининг баёнотида Эроннинг Украина урушида Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатгани ҳақидаги асоссиз даьволар илгари сурилган.
Эроннинг Брюсселдаги элчихонаси баёнотида шундай дейилади:Эроннинг Украина инқирозидаги иштироки билан боғлиқ даъволар асоссиз ва қисқа муддатли фойда олишга қаратилган. Эрон Украина можаросида ўзининг бетараф ролини сақлаб қолди ва қонунга бўйсунувчи минтақавий актёр сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг тегишли тамойилларига, шу жумладан мустақилликка ҳурматга тўла риоя қилиш муҳимлиги, барча мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъкидлайди
Эроннинг Брюсселдаги элчихонаси ушбу баёнотда Эрон Ислом Республикаси халқаро терроризмнинг барча турлари ва шаклларига қарши курашда кашшоф рол ўйнашини ва бу узлуксиз қарама-қаршиликда катта харажатларни тўлаганини эслатди.
Эрон, шунингдек, минтақа ҳукуматларига асосан минтақадан ташқаридан қўллаб-қувватланадиган беқарорлаштирувчи кучлар билан курашишда конструктив рол ўйнади.
Ушбу баёнот қўшимча қилади: Американинг 2018 йилда Ядровий битимдан чиқиши мажбуриятларни бузишнинг ёрқин мисоли сифатида қайд этилиши мумкин.