Қолибоф: Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳеч бир томон билан яраштириб бўлмайди
Эрон Исломий Кенгаши спикери таъкидлади: Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳеч бир тараф билан яраштириб бўлмайди.
Эрон Исломий Кенгаши раиси Муҳаммад Бокир Қолибоф Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳеч бир тараф билан яраштириб бўлмаслигини айтиб, шундай деди:Ўзи Ғарб ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти “НАТО”нинг геосиёсий экспансионизми қурбони бўлган ва унга қарши курашаётган Россия Ғарбнинг Форс кўрфазида барқарорликни бузиш бўйича геосиёсий режасига ёрдам бермаслиги керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қолибоф Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва Россиянинг Эроннинг учта оролига оид сўнгги қўшма баёнотини танқид қилиб, қўшимча қилди:Ислом кенгаши Форс кўрфази давлатлари ва Россиянинг Эроннинг учта оролига оид қўшма баёнотини кескин рад этади.
Парламент спикери таькидлади:Биз Эроннинг қўшниларига, жумладан, Россияга эьлон қиламизки, минтақа барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишини сақлаб қолиш фақат яхши қўшничилик тамойилларига, жумладан, Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш асосида амалга оширилиши мумкин.
Қолибоф, Эроннинг Форс кўрфазидаги барқарорликнинг ягона кафолати эканлигини ва Ғарбнинг ушбу нозик минтақадаги хавфли режаларини нейтраллашини таькидлади.
Эрон Ислом Республикасининг ташқи сиёсатдаги ҳаракатларининг асоси барча қонуний ҳукуматлар билан миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, иззат, мақсадга мувофиқлик ва донолик каби уч тамойилга риоя қилган ҳолда ҳамкорлик қилишдан иборат.
Спикер қўшимча қилди:Бугунги кунда Эрон ва Россия минтақадаги икки муҳим давлат сифатида умумий манфаатлар асосида турли соҳаларда ҳамкорликни лойиҳалаштириб, илгари сурмоқда. Аммо Россия қўшниси билиши керакки, ҳамкорлик йўли Эрон халқининг қизил чизиқларига, жумладан, ҳудудий яхлитлиги ва Эроннинг учта Кичик Танб, Катта Танб ва Абу Мусо ороллари суверенитетининг давомийлигига ҳурматдан ўтади.
Қолибоф таъкидлади:Ҳақиқий тарихий ҳужжатлар бу ороллар Эронга тегишли эканлигини исботлайди ва сиёсий баёнотлар тарихий фактларни бузиб ташламайди.
Қолибофга кўра, энди шимол-жануб йўналиши Россиянинг савдо йўналишларидан бири бўлганлиги сабабли, Эроннинг бу ороллардаги ҳокимияти Америка гегемонлигига қарши Форс кўрфазининг барқарорлигининг кафолати ҳисобланади. Буюк Эрон халқининг умиди ўзининг иқтисодий ва стратегик шериклигини сиёсий ва оммавий ахборот воситаларида ҳам кўрсатишдир, бу эса ўзаро ишончда муҳим рол ўйнайди.