июл 19, 2023 13:31 Asia/Tashkent
  • Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи Ҳусайний мотам тутувчиларини қабул қилади
    Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи Ҳусайний мотам тутувчиларини қабул қилади

Муҳаррам ойи бошланиши билан бир вақтда Машҳаддаги Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи қора рангга бурканган ва Ҳусайний (а.с.) мотам тутувчиларни қабул қилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, бугун (чоршанба) Муҳаррам ойининг биринчи куни бўлиб, ҳар йили бўлгани каби Исломий Эрон ҳам қора либос кийиб, Имом Ҳусайн (а.с.) ва у зотнинг ҳамроҳлари шаҳидлиги муносабати билан мотам тутишга тайёр.

Хуросон-Разави вилоятининг маркази Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи Ашуро ўн кунлигида Ҳусайний (а.с.)га мотам ўтказиладиган муҳим масканлардан бири бўлиб, Разавий зиёратгоҳида эронлик ва хорижлик зиёратчилар кўп.

Ҳар йили афғонистонлик, покистонлик ва араб зиёратчилари эронлик зиёратчилар билан биргаликда Муҳаррам ойининг биринчи ўн кунлигида Имом Ризо (а.с.)нинг муқаддас қадамжоларига келиб, Карбало даштлиги шаҳидлари ва у зотнинг ҳамроҳлари шаҳид бўлганига мотам тутадилар. 

Шунингдек, Муҳаррам ойи кириб келиши муносабати билан Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи гумбази байроғи ўзгартирилиб, қора рангга айланган ва бу қора байроқ Сафар ойининг охиригача Разавий зиёратгоҳининг гўзал гумбазида кўтарилади.

Ёрлиқ