Арбаин мурожаати/ мусулмонлар бирлигидан Ғазо халқи билан бирдамликка
-
Арбаин мурожаати/ мусулмонлар бирлигидан Ғазо халқи билан бирдамликка
Дунёдаги энг йирик диний ва оммабоп йиғин бўлган Арбаин маросими бугунги кунда диний маросимдан кўра кўпроқ, юмшоқ куч, жамоавий ўзлик ва мусулмон халқининг бирдамлигини намойиш этувчи саҳнага айланди.
Миллионлаб одамларнинг Арбаин йиғилиши диний жиҳатдан ташқари, геосиёсий ва маданий оқибатларга ҳам эга. Бу воқеа шиаларнинг юмшоқ кучини кенгайтиради, душманнинг салбий тарғиботини зарарсизлантиради, мусулмонлар ўртасида қаршилик ва зулмга қарши ўзликни мустаҳкамлайди. Ислом оламининг сунний уламолари ва мутафаккирлари бу йил Арбаиннинг асосий даъвати бирдамлик ва Ғазо секторининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидладилар. Мазкур тадбирда шиа ва суннийларнинг биргаликда иштирок этиши ислом жамоатчилиги ўртасида глобал бирдамлик мурожаат бўлди.
Арбаин маросимида иккинчи марта иштирок этган нигериялик судя ва зиёли Адам Белла деди: бу улкан йиғиннинг энг муҳим мурожжаати мусулмонларнинг Фаластини қўллаб-қувватлашдаги бирлиги ва бирдамлигидир. У шунингдек Имом Ҳусейн /а/ шиа ва сунний бўлган барча мусулмонларга тегишли бўлиб, Арбаин мурожаати умумбашарий бўлиб, диний чегаралардан ташқаридадир, деб қўшимча қилди.
Покистон мусулмонлар Бирлиги Кенгашининг юқори мартабали аъзоси Ҳужжатулислом вал муслимин Мақсуд Али Думакий ҳам Арбаин Ҳусейний ислом умматининг зулмга қарши қаршилик ва бирдамлигининг глобал рамзи сифатида баҳолади. У ўз сўзларида бу ҳаракат Ошуронинг давоми ва бутун дунё мусулмонлари учун бирлик байроғидир, деб изоҳлади.
Эрон ғарбидаи Курдистон вилоятида бу йилги Арбаин диний бирдамлик, ижтимоий бирлик ва жиҳодга хизмат қилишнинг камдан-кам учрайдиган саҳнаси бўлди. Нафақат Эроннинг мустаҳкам хавфисзлигини намойиш этган, балки бутун дунёда бирлик ва қаршилик мурожаатини етказишга тушди. Шиа ва суннийларнинг тинч-тотув яшашининг ёрқин тимсолини бутун дунёга намоён этган меҳр ва самимият билан ўтказилган юришлар албатта.