Эрон ва Россия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун кўп заминлар мавжуд
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i8608-Эрон_ва_Россия_ўртасидаги_алоқаларни_мустаҳкамлаш_учун_кўп_заминлар_мавжуд
Россиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Эрон ва Россиянинг Қафқоз минтақаси ўртасида илмий, иқтисодий ва транспорт -юк ташиш соҳаларида ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун яхши имконият ва шароит мавжуддир деб таъкидлади.
(last modified 2021-06-18T08:44:46+00:00 )
ноябр 13, 2016 14:36 Asia/Tashkent
  • Маҳдий Синоий Шимолий Қафқоз ишларидаги Россия вазири ўринбосари Олег Султонбекович Хатцаев
    Маҳдий Синоий Шимолий Қафқоз ишларидаги Россия вазири ўринбосари Олег Султонбекович Хатцаев

Россиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Эрон ва Россиянинг Қафқоз минтақаси ўртасида илмий, иқтисодий ва транспорт -юк ташиш соҳаларида ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун яхши имконият ва шароит мавжуддир деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Россиядаги Эрон элчиси Маҳдий Синоий Шимолий Қафқоз ишларидаги Россия федерацияси вазири муовини Олег Султонбекович Хацаев билан учрашганида Эрон ва Россиянинг Қафқоз минтақаси ўртасидаги ҳамкорликларини кенгайтириш масаласи ҳар икки мамлакатнинг биринчи галдаги дастурларидан бўлиши керак деб қўшимча қилди.

Россиядаги Эрон элчиси ўз сўзларида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш учун икки мамлакатни барча имкониятлари ва потенсилларидан кенг фойдаланиш шартдир деб айтди.

Шимолий Қафқоз ишларидаги Россия вазири ўринбосари Олег Султонбекович Хатцаев ҳам  бу минтақа ва Эрон ўртасидаги турли ҳамкорликлар хусусан шимол-жануб коридори чорчубасида транспорт алоқаларини кенгайтириш зарурлигини қайд этиб,  иқтисодий ва саноат соҳаларида муштарак лойиҳалар жумладан табиий газ ва озиқ овқат маҳсулотлари тармоқларида ҳамкорликларни  йўлга қўйишни таъкидлади.