Амир Абдуллоҳиён: Уммоннинг Ҳамма тарафлар Ядровий битимга қайтиши бўйича таклифларини олдик
Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Уммонлик ҳамкасби билан учрашуви ҳақида таькидлади:Масқат Барча тарафларнинг ядровий битимга қайтиши учун қарашларни яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда
Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр Ҳамад ал-Бусаидий Теҳронга сафар қилиб, амир Абдуллоҳиён билан учрашди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Уммон Ташқи ишлар вазирининг Теҳронга сафари ва ўзаромуҳкама қилинган масалалар ҳақада айтди: Охирги бир йил давомидда иууи давлат Раҳбарилари учрашувида эришилган келишув ва ҳужжатлар ижроси кун тартибида бўлди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Уммон ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида бази халқаро ва минтақавий масалалар муҳокамаси ва фикр алмашишга ишора қилди ва айтди:Уммон томони ва Бу давлат ташқи ишлар вазири икки давлат минтақавий маслаҳатлашувларини мустаҳкамловси масалаларни олға сурмоқда.
Амир Абдуллоҳий ҳам шундай деди:Биз Форс кўрфази мамлакатлари (6 жанубий қўшни ва 2 шимолий қўшни Ироқ ва Эрон) ўртасида диалог ва минтақавий ҳамкорлик форумини ташкил этишни таклиф қилдик, эҳтимол бу жараёнга Яман давлатини ҳам қўшиш мумкин ва Уммонлик ҳамкасбимиз билан учрашувда ушбу форум фаолияти ҳақида гаплашдик.
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Уммон барча томонларни ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларига қайтариш мақсадида нуқтаи назарларни яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда ва бу борада Уммон томонидан баъзи ташаббуслар илгари сурилди, биз уларни муҳокама қилдик ва фикр алмашдик.