июл 22, 2023 14:56 Asia/Tashkent
  • Эрон Данияда Қурьони Каримнинг таҳқирланишини кескин қоралади
    Эрон Данияда Қурьони Каримнинг таҳқирланишини кескин қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Данияда Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни кескин қоралади.

Пайшанба (20-июл) куни Швеция-Ироқ фуқароси Қурьони Каримни иккинчи марта ҳақорат қилганидан сўнг, Даниядаги ўта ўнг гуруҳ ҳам Ироқнинг Копенгагендаги элчихонаси олдида Қурьон нусхасини ёқиб юборди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, шанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Чофий шундай деди:Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан Дания ҳукумати Қурьони Карим ва исломий муқаддас нарсаларни ҳақорат қилишнинг олдини олиш, шунингдек, уларни ҳақорат қилганларни жавобгарликка тортиш ва жазолашга жавобгардир ва бу борада Ислом олами жамоатчилиги Дания ҳукуматининг амалий ҳаракатини кутмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби дунёнинг исталган нуқтасида Қуръони Карим ва Иброҳимий динларнинг муқаддасликларига қилинган ҳар қандай ҳужумга самарали қарши туриш учун ислом ҳукуматлари ва халқлари ҳамда самовий динларнинг барча издошларининг бирлигини яна бир бор таъкидлаб, қўшимча қилди:Дунёдаги 2 миллиарддан ортиқ мусулмонларнинг муқаддаслик ва қадриятларини ҳақорат қилиш пардаси ортидаги лойиҳачиларнинг ёвуз ниятларига қарамай, дунёнинг ҳур фикрли ва ҳуқуқ изловчилари ушбу ёвуз фитна ва манфур ҳаракатларга ҳамжиҳатлик билан қарши туришади ва ҳушёрлик, ҳамжиҳатлик ва бирлик соясида ҳақиқий инсон ҳуқуқларини поймол қилувчиларни пушаймон ва расво қилишади.

Каньоний Чофий ислом оламида исломий муқаддас нарсаларга ҳужум қилганларни жавобгарликка тортишга қаратилган саъй-ҳаракатларга ишора қилиб, шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ислом давлатлари билан алоқа ва мунозараларини давом эттирар экан, Ғарб сохта сўз эркинлиги соясида инсон қадр-қиммати ва ҳақиқий сўз эркинлигини нишонга олган 21-асрнинг жаҳолатига қарши ҳаракат ва саьй-ҳаракатларини давом эттиради.

Пайшанба куни (20-июл) сўнгги бир неча ҳафта ичида иккинчи марта Швеция полицияси кўмагида Ироқ фуқароси бўлган Салван Момика Қурьони Каримни ҳақорат қилди; Бу ҳақоратловчи ҳаракат мусулмон давлатларининг норозилигига сабаб бўлди.

Ёрлиқ