июл 23, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Даниянинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    Даниянинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Копенгагенда Қурьони Карим ҳақорат қилинганидан сўнг Даниянинг Теҳрондаги элчиси Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Пайшанба (20-июл) куни Швеция-Ироқ фуқароси Қурьони Каримни иккинчи марта ҳақорат қилганидан сўнг, Даниядаги ўта ўнг гуруҳ ҳам Ироқнинг Копенгагендаги элчихонаси олдида Қурьон нусхасини ёқиб юборди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа бўйича бош директори Мажид Нили Аҳмадободий Дания элчисини Жаспер Варни чақириб, дунёнинг исталган нуқтасида исломий муқаддас қадамжоларга қилинган ҳар қандай ҳужумни қоралар экан, шундай деди:Европада китобнинг ёниши жоҳиллик даври ва ўрта асрларнинг қоронғу муҳитини эслатади, бу эса ўз навбатида Ғарбда фикр ва тафаккур эркинлигига энг катта таҳдиддир.

Аҳмадободий Европа ҳукуматларининг китобларни ёқишга нисбатан пассив ёндашувига ишора қилиб айтди:Китобни ёқиш фикр эркинлигининг тугашини билдиради ва бундай жирканч маданий жиноят қаршисида сукут сақлашнинг зўравонлик, терроризмни рағбатлантириш ва тарғиб қилишдан бошқа натижаси йўқ.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа бош директори Дания элчисига мурожаат қилиб, шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ҳукумати дунёнинг ҳур мутафаккирлари ва мусулмонлари билан бир қаторда Дания ҳукуматидан профилактика чораларини кўриш ва жиноятчиларни ҳибсга олиш ва қаттиқ жазолаш орқали аччиқ ва қоронғу ёндашувлар такрорланишига йўл қўймаслик учун жиддий чоралар кўришини, илоҳий динлар ва тинчликсевар динларнинг муқаддаслигини ҳурмат қилиш тамойилини амалга оширишга замин яратишни истайди.

Бу учрашувда Дания элчиси Қурьони Каримнинг таҳқирланишидан афсусда эканлигини айтиб, шундай деди:Дания ташқи ишлар вазири Қуръонни ҳақорат қилишни аниқ қоралаб, уни даҳшатли ҳаракат деб баҳолади.

Жаспер Wар бошқа динларга ҳурматсизликни шармандали ҳаракат деб атади ва қўшимча қилди:Дания ҳукумати бўлиниш яратишдан бошқа мақсади йўқ бу шармандали провокациялардан ўзини ажратади.

Дания элчиси вазиятни имкон қадар тезроқ ўз мамлакати пойтахтига етказишини айтди.

Ёрлиқ