Раисий  Покистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди
(last modified Mon, 31 Jul 2023 04:53:26 GMT )
июл 31, 2023 09:53 Asia/Tashkent
  • Раисий  Покистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди
    Раисий  Покистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди

Эрон Ислом Республикаси Президенти террористик портлашда баъзи Покистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ортидан Покистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Якшанба куни Бажвар туманидаги Жамият Уламо Ислом партияси митингида содир этилган теракт оқибатида бир қанча Покистон фуқаролари ҳалок бўлгани ва яралангани ортидан Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифга йўллаган мактубида бу мамлакат ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Покистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик ва таслият билдирар экан, бу террористик ва юраксиз ҳаракатни қоралаб, шундай деди:Бундай ғайриинсоний ва жиноий ҳаракатлар унинг ижрочилари ва ташкилотчилари учун бадномликдан бошқа натижага олиб келмайди.

Кеча (якшанба) кечқурун ушбу мамлакатнинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Бажвар шаҳрида Жамият Улама Ислом тарафдорлари йиғилишида юз берган портлаш оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши жароҳатланди.