Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари учрашди
(last modified Mon, 31 Jul 2023 11:09:00 GMT )
июл 31, 2023 16:09 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари учрашди
    Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирлари учрашди

Сурия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб, икки томонлама, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, делегация бошчилигида Теҳронга сафар қилган Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод бугун (душанба) тушда Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан учрашди.

Икки томонлама учрашув олдидан Эрон Ташқи ишлар вазирлигида Сурия Ташқи ишлар вазирини кутиб олиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг Сурияга ташрифи чоғида Эрон Республикаси ва Сурия президентлари томонидан имзоланган икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатларининг амалга оширилишини кузатиб бориш ушбу сафарнинг энг муҳим кун тартибидан ҳисобланади.

Эрон Ислом Республикаси Сурия билан стратегик ҳамкорликка эга бўлиб, Теҳроннинг Сурия инқирози даврида ушбу давлатнинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, турли террорчи гуруҳларга қарши кураш жараёнида Башар ал-Ассад ҳукуматига ёрдам кўрсатгани бунинг далилидир.

ИШИД мағлубиятга учрагач, ҳозирда Сурия ва Эрон ўртасидаги алоқалар кенгайди ва кўп қиррали бўлди ва бу алоқаларни барча соҳаларда ривожлантириш учун аниқ истиқболлар мавжуд.