Амир Абдуллоҳиён: Хорижий давлатларнинг Сурияда ҳарбий борлиги ечим эмас
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Хорижий давлатларнинг Суриядаги ҳарбий мавжудлиги бу давлат ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка ҳисса қўшмайди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён шундай деди:Эрон минтақада тинчлик, барқарорлик ва барқарор хавфсизликка эришиш учун саьй-ҳаракатлари ва ёрдамини давом эттиради.
Амир Абдуллоҳий сионистик режимнинг Сурия ҳудудига такрорий ҳужумларини қоралаб, шундай деди:Исроил режими минтақадаги беқарорликнинг асосий манбаи ҳисобланади, чунки бу режим ўзининг суньий омон қолишини минтақада уруш олиб бориши натижасида кўради.
Эрон ташқи ишлар вазири минтақа давлатларининг сионистик режим ҳаракатларига бефарқ бўлмагани ва бефарқ бўлмаслигини таькидлади ва деди:Сионист режимнинг сохта ҳукмдорлари сионистларнинг ҳеч бир ҳаракати жавобсиз қолмаслигини тушундилар.
Эрон ташқи сиёсат департаменти раҳбари қўшимча қилди:Эрон, албатта, Сурия халқининг бу давлатнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди.
Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Россия, Сурия, Туркия ва Эрон ўртасидаги тўрт томонлама учрашувлар доирасида Сурия ва Туркиянинг умумий чегараларида келишув ва хавфсизликни ўрнатиш учун энг мос дипломатик йўлдир.
Амир Абдуллоҳиён, шунингдек, суриялик қочқинларнинг зудлик билан ва хавфсиз тарзда аввалги ҳудудларига қайтишини таькидлади ва шундай деди:Баъзи Ғарб давлатлари ва қочқинларнинг қайтишига тўсқинлик қилаётган ва уларни БМТ маблағлари билан Суриядан ташқарида қолишга ундаётган томонлар қочқинларнинг қайтишига ёрдам бериши керак.
Сурия ташқи ишлар вазири 2011-йилдан буён Сурия ҳудудига 400 мингга яқин террорчи кириб келганини айтди.
Америка аскарлари Дайр аззавр минтақасида кўп сонли сурияликни шаҳид қилди; Туркия армияси Суриянинг бир қисмини ҳам босиб олган.
Файсал Муқдод Сурия халқи ва Туркия ўртасида адоват йўқлигини эълон қилиб, таъкидлади:Хорижий кучлар Сурияни тарк этиши керак.
Сурия ташқи ишлар вазири яна Эрон Ислом Республикасига миннатдорчилик билдириб, шундай деди:Эрон Сурия халқини иқтисодий, нефт, газ ва гуманитар ёрдам соҳаларида қўллаб-қувватлаш учун кўп ҳаракат қилди.