Эроннинг энг яхши тўпурари энди Ўзбекситон лигасида тўп суради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i86542-Эроннинг_энг_яхши_тўпурари_энди_Ўзбекситон_лигасида_тўп_суради
Эроннинг "Пикон" жамоасининг собиқ ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди.
(last modified 2023-08-04T08:35:23+00:00 )
август 04, 2023 11:22 Asia/Tashkent
  •  Эроннинг энг яхши тўпурари энди Ўзбекситон лигасида тўп суради
     Эроннинг энг яхши тўпурари энди Ўзбекситон лигасида тўп суради

Эроннинг "Пикон" жамоасининг собиқ ҳужумчиси "Пахтакор"га ўтди.

Профессионал фаолияти давомида “Пикон” ёшлар терма жамоаси ва Эрон ёшлар терма жамоаси аьзоси бўлган Моҳаммадризо Кошки расман Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига уч йиллик шартнома билан келиб қўшилди. Шу тариқа, у кейинги мавсумда Ўзбекистон биринчи даражали лигасида ўйнайди ва ушбу жамоа билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятини қўлга киритади.

Олдин уч йил давомида Премер-лигада энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритган 19 ёшли Кошки яқинда "Фееноорд"нинг 21 ёшгача бўлган жамоасига ўтишга яқин келди. У Голландиянинг ушбу жамоаси билан уч ҳафта машғулот ўтказди ва ҳатто ушбу жамоада ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушди, аммо якунда "Фееноорд"нинг 21 ёшгача бўлган жамоаси техник ходимлари томонидан маъқулланганига қарамай, унинг ушбу жамоага ўтиш шартлари бажарилмади. .