Эрон Ташқи ишлар вазири Покистон армияси қўмондони билан учрашди
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Покистонга расмий ташрифининг иккинчи кунида мамлакат армияси қўмондони билан учрашди ва томонлар икки томонлама ҳамкорликка оид сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён Равалпиндидаги армия штаб-квартирасида иштирок этар экан, Покистон армияси қўмондони генерал Сайид Осим Мунир билан учрашди.
Ушбу йиғилишда Покистон армияси штаб-квартирасининг баъзи юқори мартабали амалдорлари, шунингдек, Покистондаги Эрон Ислом Республикаси элчиси Ризо Амири Моғадам ва мудофаа бўйича атташеси полковник Мустафо Гамбарпур иштирок этди.
Амир Абдуллоҳийён ва генерал Осим Мунир Эрон-Покистон икки томонлама муносабатлари, айниқса мудофаа-ҳарбий ҳамкорлик ва муштарак чегараларда хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилди.
Бу Эрон ташқи ишлар вазири ва Покистон армияси раҳбарининг бир ойдан камроқ вақт ичида иккинчи учрашувидир.
Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни Исломободдаги илк ишчи учрашувида Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашди, сўнг покистонлик ҳамкасби билан қўшма матбуот анжуманида қатнашди.
Шунингдек, у Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва ушбу мамлакат Сенати ва Миллий Ассамблеяси президентлари билан учрашди. Икки давлат ўртасида ҳамкорлик бўйича тўртта ҳужжат ва меморандум имзоланди.