август 06, 2023 10:06 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Сербия билан муносабатларни ривожлантиришнинг чегараси йўқ
    Амир Абдуллоҳиён: Сербия билан муносабатларни ривожлантиришнинг чегараси йўқ

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён шанба куни Сербия ташқи ишлар вазири ўринбосари Горан Алекшич билан учрашувда шундай деди:Эрон Сербия билан муносабатларни ривожлантиришга ҳеч қандай чекловлар қўймайди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, бу учрашувда Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён икки давлат расмийлари ўртасидаги алмашувларга, жумладан, Сербия парламенти спикери Владимир Орличнинг Теҳронга яқиндаги ташрифига ишора қилиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ижобий ва истиқболли деб баҳолади.

Эрон ва Сербия ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи босқичини ўтказиш учун Теҳронга борган Сербия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Горан Алексич ҳам бу учрашувда Эрон ва Сербия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг аҳамиятига урғу берди.

У қўшимча қилди: Икки давлат президентлари турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан алоҳида манфаатдор.

Сербия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи сўнгги бир йилда икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари ҳажми ошганидан мамнунлигини билдириб, келгусида икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари янада яхшиланишига умид билдирди.

Ёрлиқ