Амир Абдуллоҳиён: Украинадаги уруш ечим эмас
(last modified Mon, 07 Aug 2023 08:11:48 GMT )
август 07, 2023 13:11 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Украинадаги уруш ечим эмас
    Амир Абдуллоҳиён: Украинадаги уруш ечим эмас

Эрон ташқи ишлар вазири Украинадаги уруш ечим эмаслигини, Эрон эса Украинадаги можаро томонларини қуроллантиришга қарши эканини таькидлади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Токиода бўлиб турган Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён матбуот анжуманида Украина ва Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳақида шундай деди:Эрон Украина урушида фойдаланиш учун ҳеч қандай дрон бермаган.

Амир Абдуллоҳиён Россия дунёдаги энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи давлатлардан бири эканини таькидлаб, қўшимча қилди:Японияда чоп этилган ҳисоботга кўра, Украина урушида қўлланилган ҳарбий қисмларнинг аксарияти Ғарб давлатларидан таъминланган.

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Ўтган йили мен шахсан Украина ташқи ишлар вазиридан Эрон ҳарбий идораларига Эрон дронларидан фойдаланишга оид ҳужжатларни тақдим этишни сўраган эдим.

Амир Абдуллаҳиён таькидлади:Украина ташқи ишлар вазири билан Эрон ҳарбий делегациясининг Полша пойтахти Варшава шаҳрига бориши ва у ерда Украина ҳарбийлари билан учрашиши келишиб олинди. Эрон ҳарбий делегацияси Варшавага етиб келди, бироқ Украина томони учрашувда қатнашмади.

Эрон ташқи ишлар вазири телефон орқали Украина ташқи ишлар вазирига ҳеч қандай даьво ҳужжатлари йўқлигини ва Украинадаги урушда Эрон учувчисиз учоқларидан фойдалангани ҳақидаги айбловлар мутлақо ёлғон ва нотўғри эканлигини таькидлади.

Амир Абдуллаҳиён Эрон Украинадаги урушда қатнашаётган томонларни қуроллантиришга қарши эканини айтди ва қўшимча қилди:Украинага Америка ва Ғарб қуролларини кенг миқёсда жўнатишнинг давом этиши бу мамлакатда ишончсизлик, беқарорлик, ўлим ва кўпроқ вайронагарчиликка сабаб бўлмоқда.