август 07, 2023 11:01 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён: Санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар барча томонларни ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришига қаратилган
    Амир Абдуллаҳиён: Санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар барча томонларни ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришига қаратилган

Токиога сафар қилган Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири санксияларни бекор қилиш бўйича музокараларни барча томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганликлари кўрсаткичи сифатида баҳолади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Японияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида:Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатлари ва воситачилигида олиб борилган музокаралар ва мулоқотлар барча томонларнинг ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришини назорат қилади.

Амир Абдуллаҳиён Америка билан билвосита музокаралар ҳақида ҳам шундай деди:Маҳбуслар алмашинуви гуманитар масала бўлиб, Эрон бу борада Америка томони билан ўтган йилдан бери билвосита музокаралар олиб бормоқда.

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Япония сафари ва икки давлат муносабатлари ҳақида ҳам шундай деди:Эрон Ислом Республикаси Президентининг стратегиясида Осиёга қараш мамлакат ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида қаралиб, шу доирада дўст Япония давлати билан алоқаларни ривожлантириш Эронни жиддий эьтиборига солмоқда. 

Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди:Эрон ва Япония минг йилдан ортиқ халқ ва маданий алоқалар ва 90 йилдан ортиқ расмий дипломатик алоқаларни ўз ичига олувчи буюк сармоёяга эга ва бу тарихий муносабатлар икки давлат ҳамкорлиги учун кучли дастакдир.

Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни кечқурун маҳаллий вақт билан Токиога расмий ташриф ва юқори мартабали япон расмийлари билан учрашиш учун етиб келди ва Япония ташқи ишлар вазирлиги расмийлари томонидан кутиб олинди.

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Япония ташқи ишлар вазири, соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазирлари билан якка тартибда учрашиб, музокаралар олиб борди.

Ёрлиқ