Эрон: БМТ Исроил геноцид режимига қарши босимларни кучайтириши керак
(last modified Thu, 09 May 2024 09:23:18 GMT )
май 09, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Эрон: БМТ Исроил геноцид режимига қарши босимларни кучайтириши керак
    Эрон: БМТ Исроил геноцид режимига қарши босимларни кучайтириши керак

Эрон ТИВ раҳбари Исроил режимининг Ғазога қарши хавфли ёндашувининг давом этишидан огоҳлантириб, БМТнинг қирғинчи ва жинояткор Исроил режимига босимини кучайтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан телефон орқали суҳбатида  БМТ Бош котибининг сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги уруш ва геноцидни тўхтатиш борасидаги  саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Эрон минтақада барқарор барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш, айниқса сионистик режимнинг Ғазога қарши урушдаги жиноятларига чек қўйиш учун саъй -ҳаракатларини давом эттирмоқда деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, агар АҚШ Бинямин  Нетаняҳу сулҳ битимини қабул қилиш учун босим ўтказиш ўрнига бу режимни Рафаҳда янги жиноятлар содир этишдан тинчлантириши оқибати уруш тарафдори учун оғир бўлади  деб таъкидлади.

Абдуллоҳиён ҲАМОС ҳарактинингг урушни тўхтатиш режасига жавобини қўллаб-қувватлашини эълон қилишда  сионистик режими ҳозирда Рафаҳ ва Карам Абу Салим ўтиш жойларини ёпиш орқали  ўзининг " террор ва геноцид сиёсатини давом  эттириб минтақада яна бир инсонпарварлик фалокатни келтириб чиқаришга ва урушни тўхатиш учун халқаро саъй- -ҳаракатларини самарасиз қилишга уринмқода деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Оқ уй сионистик режимга босим  ўтказиш ва урушни тўхтатиш учун ўз иродасини кўрсатиш ёки минтақада янги ва бошқа  даражадаги инқироз ва кескинлик даражасига киришини танлаши тўғри келади деб маълум қилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Эрон Ислом республикасининг минтақда тинчлик ва хавфсизликка эришиш борасидаги ҳаракатлар ва оқилона позициясини юқори баҳолаб, БМТ ўт очишни тўхтатиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш бўйича ўзининг қатъий позициясини таъкидлайди деб  қўшимча қилди.