Раисий Ироқ ва Япония бош вазирлари билан учрашди
-
Раисий Ироқ ва Япония бош вазирлари билан учрашди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ню-Ёркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Ироқ ва Япония бош вазирлари билан алоҳида учрашди.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Япония Бош вазири Фумио Кишида бугун (чоршанба) Ню-Ёркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий билан учрашди ва маслаҳатлашди.
Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий бугун Ню-Ёркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Саййид Иброҳим Раисий билан учрашди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Ню-Ёркка борган Эрон Исломий Президенти; Америкада истиқомат қилувчи диний етакчилар ва бир гуруҳ эронликлар билан учрашиб, суҳбатлашди.
Раисий БМТ штаб-квартирасида унинг дастурларини давом эттиришда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Покистон бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар билан ҳам учрашди.