Раисий Эрон миллий медиа фестивали якунида: Журналистлар одамлар ва мудирлар ўртасидаги кўприкдир
Эрон Ислом Республикаси Президенти журналистлар одамлар ва бошқарувчилар ўртасидаги кўприк эканлигини таькидлаб, шундай деди:Журналистлар оммавий ахборот воситалари сифатида одамлар қалбида умид уйғотиши керак.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий журналистларни кириб келаётган журналистлар куни билан табриклаб, шундай деди:Қалам аҳли ва журналистлар, тасвирчилар ва тарихчиларнинг мавқеи баланд, улар янгиликлар ва маьлумотларни томошабинга етказишда ўзларида мавжуд воситалардан фойдаланишлари керак.
Эрон Ислом Республикаси Президенти инсон кучини янгиликлар соҳасида энг муҳим йўналишлардан бири деб ҳисоблади ва деди:Технологиянинг ривожланиши билан янгиликларни етказиш воситалари жуда кўпайган бўлса-да, лекин айнан инсон кучи асосий рол ўйнаши ва ўз санъати билан томошабинлар учун контентни энг яхши тарзда ёзиши ва ривожлантириши керак.
Раисий ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирди:Душманнинг ахборот оқими ботилни ҳақиқат, ҳақиқатни эса ёлғондек кўрсатишга интилади ва атмосферани ифлос қилиб кўрсатишни истайди; Ушбу когнитив ва психологик урушда душманларга қарши туриш учун когнитив ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак.
Эрон Ислом Республикаси Президенти тараққиётни кўриш кераклигини таъкидлади ва деди:Танқидчилар томонидан муаммоларни ифода этиш, уни ҳал қилиш билан бирга олиб боришни талаб қилади ва фикрлаш қобилиятига эга бўлганлар ушбу муаммоларни бартараф этиш учун мамлакат учун эчимлар тақдим этишлари керак.
Бугун, сешанба, 2023-йил 8-август, журналистни қадрлаш кунидир.
Бир йил муқаддам шу куни (1998-йил 8-август) Толибон жангарилари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Ислом Республикаси ахборот агентлиги (ИРНА) мухбири Маҳмуд Сарми билан бирга Эрон консуллигининг саккиз нафар дипломатини шаҳид қилган эди.
Шу муносабат билан Эрон Ислом Республикаси тақвимида бу кун Журналистлар куни номи билан безатилган.