август 08, 2023 16:56 Asia/Tashkent
  • Сафарий: Эрон БРИКС билан алоқалар учун яхши имкониятларга эга
    Сафарий: Эрон БРИКС билан алоқалар учун яхши имкониятларга эга

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия вазири ўринбосари шафқациз бир томонлама санксияларга қарамай, Эрон Ислом Республикасининг имкониятларини БРИКС билан алоқалар учун мос деб ҳисоблади.

Эрон ва БРИКС ўртасидаги конференсия бугун (сешанба) Ташқи ишлар вазирлигининг Сиёсий ва халқаро тадқиқотлар марказида Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари ва Теҳронда истиқомат қилувчи бир гуруҳ хорижий элчилар иштирокида бўлиб ўтди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Меҳди Сафарий Эрон ва БРИКС ўртасидаги муносабатлар ҳақида шундай деди:БРИКС гуруҳи Эроннинг мақсадли ҳамкорларидан бири бўлиб, БРИКСга аьзо давлатлар ўртасида тўпланган кучли томонлар бу гуруҳ мамлакатларини жаҳон ҳамжамиятида юқори мавқега эга бўлишига олиб келди.

Сафари қўшимча қилди:БРИКС бошқа давлатлар билан ҳамкорликда ўз ролини кучайтириши мумкин ва Эрон БРИКСдаги бирон бир қарор ҳақида ҳеч қандай ҳукм чиқармайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия вазири ўринбосари бир томонлама шафқатсиз санксияларга қарамай, Эрон БРИКС билан алоқалар учун яхши имкониятларга эга эканлигини таькидлади:Эрон етакчи ва нуфузли давлатлардан бири бўлиб, ҳозирда ўзининг яқиндаги аьзолигидан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун фойдаланмоқда ва Аёрага аʼзо давлатлар билан ишламоқда.

БРИКС - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африканинг инглизча номларининг бош ҳарфларини бирлаштириш орқали шаклланаётган ривожланаётган иқтисодий кучлар бошчилигидаги гуруҳнинг номи.

Эрон Ислом Республикаси, Арабистон, Аргентина, Бирлашган Араб Амирликлари, Жазоир, Миср, Баҳрайн ва Индонезия БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.

Ёрлиқ