Эрон парламенти сайловлари учун 48 мингдан ортиқ номзод олдиндан рўйхатдан ўтди
(last modified Mon, 14 Aug 2023 05:34:20 GMT )
август 14, 2023 10:34 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти сайловлари учун 48 мингдан ортиқ номзод олдиндан рўйхатдан ўтди
    Эрон парламенти сайловлари учун 48 мингдан ортиқ номзод олдиндан рўйхатдан ўтди

Эрон Исломий Кенгашининг 12-сайлов даври учун олдиндан рўйхатга олиш учун қонуний муддат тугаши билан 48 минг 847 киши ўз ҳужжатларини олдиндан рўйхатга олиш тизимига юклади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ички ишлар вазирлиги сайлов штабининг матбуот котиби Моҳсен Исломий якшанба куни Эрон Ислом кенгаши сайловларининг 12-муддати учун рўйхатга олиш босқичидаги сўнгги матбуот анжуманида, еттинчи ва охирги куни жами 13 234 киши рўйхатга олинганини, исм-шарифларини тўлдириб, ҳужжатларини юклаганига ишра қилиб, таькидлади:Ҳаммаси бўлиб 48 минг 847 нафар номзод рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтиш муддати тугагунга қадар етти кун ичида ўз маьлумотларини якунлаган.

Исломий Эрон Исломий Кенгаши сайловларида аёлларнинг 14 фоизи ва эркакларнинг 86 фоизи олдиндан рўйхатдан ўтганини маьлум қилди ва қўшимча қилди:Номзодларнинг 35 фоизи 30-40 ёш, 36 фоизи 40-50 ёш, 22 фоизи 50-60 ёшлилардир.

Эрон Ислом кенгашининг 12-даврига номзодларни “асосий рўйхатга олиш” 19-25 октябр кунлари бўлиб ўтади.

2024-йил 21-февралда салоҳиятли номзодларнинг якуний номлари эьлон қилинади.

Эрон Исломий Кенгашининг 12-даври ва Раҳбарлик Экспертлар Ассамблеясининг олтинчи муддати сайловлари 2024-йил 1-март куни бўлиб ўтади.

Ёрлиқ