август 16, 2023 09:48 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Эронга санксия қўйиш Европа манфаатига тўғри келмайди
    Амир Абдуллоҳиён: Эронга санксия қўйиш Европа манфаатига тўғри келмайди

Эрон ташқи ишлар вазири, Эрон ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ҳамкорликда тўғри йўлда эканини таькидлаб, Эронга қарши санксияларнинг самарасиз сиёсатини давом эттириш Европанинг манфаатига тўғри келмаслигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмий вакили Жозеф Боррел билан телефон орқали суҳбатда Европа Иттифоқининг самарасиз санкциялар сиёсати давом эттириш бўйича конструктив бўлмаган ёндашувини танқид қилди ва қўшимча қилди:Санксиялар Эрон Ислом Республикаси ва Европа ўртасидаги муносабатларда дўстона бўлмаган чора ҳисобланади.

Амир Абдуллаҳиён Украинадаги воқеалар ҳақида шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ўзининг ташқи сиёсий позицияларида ҳеч бир тараф билан таққосланмайди ва Фаластинни қўллаб-қувватлашини очиқ-ойдин таькидлаганидек, Украинадаги иш услуби сиёсий эканлигини ва Украинага қарши Эрон дронлари қўллаганликда айбланишининг тўлиқ ассоссиз эканлигини ҳам аниқ таькидлайди. Бундан ташқари, Украина бу даъво учун ҳеч қандай ишончли ҳужжат тақдим этмаган.

Эрон ташқи ишлар вазири нутқининг яна бир қисмида Нигердаги ҳозирги инқироздан хавотир билдирди ва шундай деди:Эрон Ислом Республикаси бу мамлакатдаги воқеаларни диққат билан кузатиб борди ва Нигерда қонун устуворлиги муҳимлигини таъкидлаб, табиий равишда ҳар қандай ҳарбий аралашувдан қочишга урғу беради.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеф Боррел ҳам Эрон Ислом Республикаси ва минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларда эришилган ютуқлардан мамнунлигини билдирди:Эрон ва Европа ўртасидаги баъзи тушунмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкин.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Эрон Ислом Республикаси ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таькидлаб, қўшимча қилди:Мен мулоқотларни давом эттириш ва ниҳоят, барча томонларнинг ядровий битимга қайтиши учун қўлимдан келганини қиламан ва натижага оптимистик ишонаман.

Ёрлиқ