август 16, 2023 20:50 Asia/Tashkent
  • Эркин кураш бўйича жаҳон мусобақасида Эрон вакиллари 2 олтин ва 1 кумуш медалга сазовор бўлди
    Эркин кураш бўйича жаҳон мусобақасида Эрон вакиллари 2 олтин ва 1 кумуш медалга сазовор бўлди

Эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон мусобақасида Эрон вакиллари 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Эрон вакиллари Аммон шаҳрида бўлиб ўтаётган эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки 5 та вазн тоифасида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида ўтказилаётган эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки 5 вазн баҳслари бўлиб ўтди.

Якунда Эрон спортчилари Муҳаммадризо Шукрий 65 килограмм, Абулфазл Боболу 97 килограммда олтин ва  Али Ризоий  70 килограмм вазнда кумуш медални  қўлга киритди.

Дастлабки 5 вазн якунига асосан АҚШ 95 очко билан биринчи, Эрон 80 очко билан иккинчи, Ҳиндистон ва Туркия жамоалари мос равишда 45 ва  40 очко билан уччинчи ва тўртинчи ўринларида жой олган.

Ёрлиқ