БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралади
(last modified Thu, 17 Aug 2023 05:31:54 GMT )
август 17, 2023 10:31 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралади
    БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралади

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам яқинда Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ/а/ зиёрагоҳида содир этилган терактни кескин қоралаган баёнот берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўз баёнотида  Шоҳчероғ /а/ зиёрагоҳида бегуноҳ инсонлар ва зиёратчиларга қарши уюштирилган ва ИШИД зиммасида бўлган, ҳамда 2 нафар эронлик шаҳид бўлиб яна 8 киши жароҳатланган қабиҳ ва қўқроқарча бу террор ҳужумини қораладилар.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши шунингдек шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари Эрон Ислом Республикаси ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдириб жароҳатланганларга эса тезроқ ва тўлиқ соғайиб кетишини тиладилар.

Бундан ташқари терроризмнинг барча кўриниш ва шакллари халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи энг жиддий таҳдидларидан бири эканлигини яна бор таъкидладилар.

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари ушбу  террорчилик ҳаракатларининг айбдорлари, ташкилотчилари, молиячилари ва тарафдорларини жавогаликка тортишга чақириб барча мамлакатлардан халқаро қонунлар ва Хавфсизлик Кеннгашининг тегишли резолюциялари асосидаги мажбуриятлари доирасида Эрон Ислом Республикаси ҳукумати ва бошқа тегишли идоралари билан бу соҳада фаол ҳамкорлик қилишни сўрадилар.

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари шунингдек ҳар қандай террорчилик ҳаракати, мотивациясидан, қачон, қаерда ва ким томонидан содир этилган бўлишидан қатъий назар, жиноят ҳисобланади ва кечириб бўлмайди деб эълон қилдилар.

Улар ўз баёнотида барча мамлакатлар БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ бўйича бошқа мажбуриятлари ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдиларга мувофиқ барча воситалар билан курашиш зарурлигини яна бир бор маълум қилдилар.