сентябр 21, 2023 13:35 Asia/Tashkent
  • Муқаддас Шоҳчороғ (а.с.) зиёратгоҳига қилинган ҳужум иши бўйича асосий айбланувчи ўлим жазосига ҳукм қилинди
    Муқаддас Шоҳчороғ (а.с.) зиёратгоҳига қилинган ҳужум иши бўйича асосий айбланувчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Форс вилояти адлия раиси Шоҳчероғ (а.с.) зиёратгоҳига ҳужум қилишда асосий айбланувчига ўлим ҳукмини эълон қилди.

Яқинда Шоҳчероғ (а.с.) зиёратчилари ва хизматчиларига қилинган ҳужум воқеасидан 40 кун ўтди ва Шероз Ислом инқилоби маҳкамасининг биринчи бўлимида учта суд мажлиси ўтказилгач, бу иш бўйича айбланувчиларга ўлим ва қамоқ ҳукми чиқарилди.

2023 йил 13 август куни Шоҳчороғ (а.с.) зиёратгоҳига иккинчи теракт содир бўлиб, бунинг натижасида Муқаддас зиёратгоҳнинг хизматчиларидан бири ва хавфсизлик кучларидан бири шаҳид бўлди, 7 киши яраланди.

Форс вилояти адлиясининг жамоатчилик билан алоқалар ҳисоботига кўра, Форс вилояти адлия раҳбари Ҳужжатул ислом ва ал-муслимин Саййид Казим Мусавий бугун (пайшанба) шундай деди:Муқаддас Шоҳчороғ (а.с.) зиёратчилари ва хизматчиларига ҳужум қилишда биринчи қаторда турган айбланувчи, асли тожикистонлик Мустафо Аслам Ёр лақабли Раҳматуллоҳ Наразов Шоҳчероғ (а.с.) зиёратгоҳига қуролли ҳужум уюштиришга уринган эди. 

Фарс вилояти Олий судьяси қўшимча қилди:Наразов муҳориба, фитна ва давлат хавфсизлигига қарши тил бириктиришда айбланиб,тергов босқичларидан ўтиб, Шероз Умумий ва Ислом инқилоби судида судга чақирув ва айблов эълон қилиниб, Шероз Ислом инқилоби маҳкамасининг биринчи бўлимида 20 соатлик мажлис ўтказгач, икки марта ўлимга ҳукм қилинди.

Фарс вилояти Олий судьяси қўшимча қилди:Айбланувчининг ИШИД гуруҳига аъзолик ва ҳамкорлик қилиш, террор яратиш мақсадида ўқотар қурол ишлатганликларини очиқдан-очиқ иқрорликларига кўра, Исломий Жиноят Кодекси қоидаларига асосан муҳориба ва фитна кўтариш жазосига ҳукм қилинди.

Мусавий иккинчи ва учинчи даражали айбланувчиларнинг ҳам судда муҳорибага ёрдам бериш ва ерустида фасод қилишда айбловларидан оқланганлигини айтди, у шундай деди:Иккинчи ва учинчи даражалидаги айбланувчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ёрлиқ