Амир Абдуллаҳиён ва Бин Фархон  Ар-Риёдда маслаҳатлашди
(last modified Thu, 17 Aug 2023 13:38:47 GMT )
август 17, 2023 18:38 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён ва Бин Фархон  Ар-Риёдда маслаҳатлашди
    Амир Абдуллаҳиён ва Бин Фархон  Ар-Риёдда маслаҳатлашди

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ар-Риёдга бир кунлик сафари чоғида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан учрашиб, маслаҳатлашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, пайшанба куни тушдан кейин Ар-Риёдга келган Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигида саудиялик ҳамкасби Файсал бин Фархон билан учрашиб, суҳбатлашди.

Бу учрашувда томонлар икки томонлама масалалар, ислом олами муаммолари ва халқаро масалаларни муҳокама қилдилар.

Бу Эрон ташқи ишлар вазирининг Саудия Арабистонига икки давлат муносабатларини тиклашга қарор қилганидан сўнг биринчи ташрифидир.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ҳам Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённинг таклифига биноан 17 июн куни бир кунлик сафар учун Теҳронга келган эди.

Эрон ва Саудия Арабистони 2023-йил 10-март куни Пекинда бўлиб ўтган музокаралар чоғида 7 йилдан сўнг дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди.