август 19, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистонинг цивилизация тарихи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши асосдир
    Эрон президенти: Эрон ва Ҳиндистонинг цивилизация тарихи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши асосдир

Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон ва Ҳиндистоннинг цивилизациявий ва тарихий заминини Теҳрон ва Деҳдли ўртасидаги икки томонлама, минтақавий ва халқаро миқёсдаги алоқаларни ривожлантириш учун яхши узан сифатида баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти  Иброҳим Раисий  Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан телефон орқали суҳбатида Эрон Ислом Респуликаси ҳамжиҳатлик- интеграцияни мустаҳкамлаш ва иқтисодий муносабтларни янада ривожлантиришни истайди ва бу борада дунёнинг барча давлатлари айниқса Осиё давлатлари билан  ҳамкорлик қилишга тайёр деб эълон қилди.

Эрон президенти Ҳиндистон билан ҳамкорликни, хусусан транзит-энергетика ҳамда минтақавий хавфсизлик соҳаларида алоқаларани янада кенгайтириши муҳимлигини таъкидлаётгани шунингдек транспорт ҳамкорликлари жумладан шимол-жанубий йўлакда кенгайтириш Чобаҳр порти объектларини ишга туширишни тезлаштиришни талаб қилди деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида Теҳрон ва Деҳли ҳукуматларининг цивилизациявий  ва тарихий келиб чиқишини Эрон ва Ҳиндистон ҳамколигини икки томонлама минтақавий ва халқаро арсасида ривожланириш учун жуда яхши асос сифатида баҳолади.

Суҳбат давомида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам Эрон Ислом республиккаси ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик жараёнидан мамнунлигини билдириб, Чобаҳор қўшма лойиҳаси ва уни ривожлантириш ва минтақавий транспорт марказига айлантириши минтақа равнақи учун имконият эканлигни таъкидлади ва ушбу проектни якунлаш учун икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатини якунлашга тайёрлигини эълон қилди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Эроннинг Шероз  шаҳридаги Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни қоралаб Эрон ҳукумати ва халқи ҳамда жиноят қурбонлари оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ёрлиқ