август 19, 2023 13:11 Asia/Tashkent
  • Канъоний: мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш ва тўнтаришлар ташкил қилиш АҚШ ва Британиянинг ёвуўз сиёсатидир
    Канъоний: мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш ва тўнтаришлар ташкил қилиш АҚШ ва Британиянинг ёвуўз сиёсатидир

Эрон ТИВ матбуот котиби ҳижрий-шамсий 1332 йил 28 мурдод куни, милодий ҳисоб билан 1953 йил августидаги шармандали давлат тўнтаришининг йиллига тўхталиб, мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, тўнтаришлар уюштириш, АҚШ ва Британия режимларининг сиёсати ҳисобланади деб таъкидлади.

Айтиш керакки   Эроннинг қонунний ҳукуматини ағдарилишига олиб келган ҳижрий-шамсий 1332 йил 28 мурдод (1953 йил августи)  АҚШ ва Британия томонидан уюштирилган  давлат тўнтариши Эрон сиёсий тарихида Ислом Инқилоби ғалабасидан олдинги танқидий даврини эсга келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий-шамсий  1332-йил 28-мурдод кунида мустабид тузумнинг бир қанча армия кучлари АҚШ ва Британия ҳамкорлигида Эроннинг ўша вақтдаги Бош вазири Муҳаммад Мусаддиқнинг ҳукуматини ағдарди ва хорижга қочиб кетган Муҳаммадризо Паҳлавийни яна ҳукумат теппасига келтирди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида  70 йил олдин Эрондаги миллий ҳукумат АҚШ ва Британия томонидан қўллаб-қувватланган давлат тўнтариши натижасида ағдарилганди деб ёзди.

У шунингдек диктаторларни қўллаб-қуввталш, мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш, либертар ё эрксеварлик  ҳаракталарни бостириш ва тўнтаришлар уюштириш АҚШ ва Англия сиёсатининг такрорланувчи жиҳатларидан ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ