Швеция ва Дания элчихоналари муваққат ишлар вакиллари Эрон ТИВ га чақирилди
Швеция ва Данияда Қуръони Каримнинг муқаддас ва нурли ҳуқуқига ҳақорат қилиш давомда бу икки давлат элчихоналари муваққат ишлар вакилари Эрон ТИВга чақирилди.
Эрон ТИВ ахборот ва матбуот хизмати бош бошқармаси хабарига келтирилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ Инсон ҳуқуқлари бўйича бош бошқармаси раиси ўринбосари Швеция ва Данияда Қуръони Каримни ҳақорат қилиш бўйича жирканчж ҳаракатлар давом этаётганини кесин қоралаб, бу икки давлат вакилларига мурожаат қилиб Эрон Ислом республикаси Швеция ва Дания ҳукуматларини Қуръони Каримни ҳақорат қилиш учун тўлиқ жавобгар сифатид ҳисоблайди ва жиддий оқибатларига олиб келиши тўғрисида огоҳлантиради деб изоҳлади.
Эрон ТИВ вакили Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг жиноятчилар ва Қуръоин каримни ҳақорат қилувчиларни қўллаб- қувватлаш ислом оламига қарши урушга тайёрлаш билан баробар деган баёнотларини эслатиб бу фитна ва хавфли ҳаракатларнинг такрорланиши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон ТИВнинг Инсон ҳуқуқлари департаменти бош директори ўринбосари сўз эркинлиги муайян мажбурият ва масуълият билан боғлиқлигини таъкидлаб, Швеция ва Дания вакилларидан фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19 ва 20-моддалари асосидаги халқаро мажбуриятларига риоя қилишни сўради.
Швеция ва Дания элчихоналари расмийлари ҳам Қуръони Каримга қилинган ҳар қандай ҳақоратни қоралаш бўйича ўз давлатларининг позицияларини эслатиб бу ҳолатни ўз ҳукумтларига дарҳол акс эттириш ва етказишни билдирдилар.
Швеция ва Данияда Қуръон ёқилишига мусулмонлар ва ислом давлатларининг кенг аксиламали, ҳамда БМТнинг бу ҳақоратли ҳаракатга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатганига ва ҳатто бу икки давлат расмийларининг бундай ҳаракатларнинг олдини олишга ваъда беранига қарамай, сўнгги пайтларда исломга қарши бўланлар бир неча бор Қуръони Каримнинг муқддас соҳатини ҳақорат қила бошлашди ва бу бутун дунё мусулмонларининг ғазабини қўзғатди.