август 22, 2023 15:11 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Респбликаси мудофаа куни муносабати билан Эрон президенти иштирокида мамлакат мудофаа саноатининг энг сўнги ютуғи сифатида " Муҳожир 10" учувчисиз учоғининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Эрон миллий каленарида 31 хурдод -22 авуст мамлакат мудофаа саноати куни сифатида белгиланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти, Иброҳим Раисий " Эрон Мудофаа саноати" куни муносабати билан мамлакат мудофаа саноатининг энг сўнгги ютуқлари кўргазмасини томоша қилиш чоғида, 7000 метр баландликда ва  2000 километр эксплуатация радиусида 24 соатлик паровз қилиш имкониятига эга " Муҳожир 10" учувчисиз учоғи тақдим этилди.

Эрон Ислом республикаси президенти бу кўргазманинг турли қисмларига бориб амалга оширилган саъй -ҳаракатларни юқори баҳолаб намойиш этилаётган ютуқларни нуфуз ва шон-шараф манбаси сифатида таърифлар экан,  миллий куч қудратнинг муҳим таркибий қисмларидан бири мудофаа воситалари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қобилиятидир ва бу иш Мудофаа вазирлиги расмийлари ва Эрон қуролли Кучлари кўмагида малакали ва олий даражада бажарилмоқда деб изоҳлади.

Сайид Иброҳим Раисий  6 дроннинг такомиллаштирилган модели бўлган "Муҳожир 10" учувчисиз учоғининг тақдимотини эронлик ёш олимлариниг ижоди ва ташаббуси натижаси деб ҳисоблади.

" Муҳожир 10" учувчисиз учоқлариниг ёнилғи сиғими 450 литр, максимал юк оғирлиги эса  300 килограммдир.

Бу учувчисиз учоқнинг максимал тезлиги соатига 210 км ва ҳар хил ўқ-дорилар ва бомбалар, олмос ва қўл гранталарини олиб юриш қобилиятига эга ва электрон уруш тизимлари ва разветка қобилиятлари биллан жиҳозланган.

Ёрлиқ