Ораш 2/ Эроннинг учувчисиз учоқи чегарадан ташқарида
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98482-Ораш_2_Эроннинг_учувчисиз_учоқи_чегарадан_ташқарида
Минтақавий сўнгги ўзгаришлар ва кескинлик кучайганидан сўнг, "Шоҳид 136" билан бирга янги дрон номи таклиф қилинди. Ораш 2. Эрон мудофаа саноати маҳсулоти бўлган бу илғор худкуш/камикадзе/ дрон ўзининг ноёб имкониятлари туфайли тезда диққат марказига айланди.
(last modified 2025-12-10T05:24:53+00:00 )
декабр 10, 2025 09:54 Asia/Tashkent
  • Ораш 2/ Эроннинг учувчисиз учоқи чегарадан ташқарида
    Ораш 2/ Эроннинг учувчисиз учоқи чегарадан ташқарида

Минтақавий сўнгги ўзгаришлар ва кескинлик кучайганидан сўнг, "Шоҳид 136" билан бирга янги дрон номи таклиф қилинди. Ораш 2. Эрон мудофаа саноати маҳсулоти бўлган бу илғор худкуш/камикадзе/ дрон ўзининг ноёб имкониятлари туфайли тезда диққат марказига айланди.

Порс тудей сайтига кўра, маълумотларга кўра, Ораш 2 ўзининг узоқ масофаси, мўлжалга олишнинг ажойиб аниқлиги ва радар тизимларини четлаб ўтиш қобилияти билан Эроннинг ҳужумчи дронлар соҳасидаги энг кўзга кўринган ютуқларидан бири сифатида танилган. Ҳарбий қўмондонлар дрон потенсиали таҳдидларига қарши туриш ва асосий нуқталарни нишонга олиш учун мўлжаллангалигини эълон қилди. Ораш 2 шунингдек 2 минг километргача бўлган нишонларга зарба бера оладиган узоқ масофага учувчи  ўқ-дори сифатида танилган Дрон соатига 185 километр тезлика эришиш ва тахминан 3600 метр баландликда парвоз қилиш имконини берувчи пистонли двигателдан фойдаланади. Ораш 2 нинг ажойиб хусусиятларидан бири унинг кўп имкониятларидир. Эрон қўмондонлари ушбу дронни аниқ зарбалар бериш ва душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бостириш учун масхус қурол сифтида таърифлаган. Ҳужумкор камикадзе миссияларидан ташқари Ораш 2 электрон урушда ҳам рол ўйнаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу дрон якуний ҳужумдан олдин нишон ҳақида бир неча марта маълумот тўплаши мумкин, бу эса унинг аниқлиги ва ҳалокатлилигини оширишга ёрдам беради.

Ораш 2 нинг пайдо бўлиши ва ишга туширилиши Эроннинг дрон технлогиясидаги ажойиб ва тез ривожланишини кўрсатади ва мамлакатнинг узоқ масофали учувчисиз учиш технлогиясининг глобал кашшофлари қаторидаги ўрнини мустаҳкамлайди. Ораш 2 нинг 2000 километр масофага учиши, кенг кўламли минтақавий ва хорижий ҳарбий объектлар, жумладан Форс Кўрфази минтақасидаги АҚШ ҳарбий базалари /Қатар, Баҳрайн ва БАА каби/ ҳамда Форс кўрфазидаги денгиз флотлари учувчисиз самолётнинг ҳужум масофаси ичида эканлигини англатади.  Бу қобилият АҚШ кучлари ва унинг иттифоқчилари учун янги таҳдидларни келтириб чиқаради ва минтақанинг мудофаа ҳисоб-китобларини ўзгартиради. Ораш 2 каби маҳаллий дрон технологияларининг узлуксиз ривожланиши Эроннинг тежамкор ва ассиметрик уруш воситалари орқали технлогик жиҳатдан устун рақобатчиларга қарши стратегик мустақиллик  ва кучлар мувозанатига эришиш ҳаракатларини намойиш этади.

Шоҳид 136B: нега Эроннинг бу сунъий йўлдошли учувчисиз учоғи сионистик режимнинг даҳшатли тушига айланган?