август 26, 2023 09:59 Asia/Tashkent
  • Волейбол бўйича Эрон терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўл олди

Эроннинг волейбол бўйича миллий терма жамоаси Хитойни мағлуб этиб, Осиё чемпионати финал босқичига йўл олди.

Иран Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон ва Хитой миллий волейбол терма жамоалари жума куни Урмия шаҳрида 2023-йилги Осиё чемпионатининг ярим финал учрашувини ўтказдилар ва у Эрон терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эрон миллий волейбол терма жамоаси 25-20, 25-23 ва 25-23 очколар билан финалга чиқди ва бугун (шанба) финал учрашувида Япония билан куч синашади.