август 28, 2023 17:37 Asia/Tashkent
  • Эрон санкцияларни бекор қилиш учун дипломатик имкониятлардан фойдаланади
    Эрон санкцияларни бекор қилиш учун дипломатик имкониятлардан фойдаланади

Эрон ТИВ матбуот котиби санкацияларни олиб ташлаш Эрон учун устувор вазифадир ва биз дипломатик имкониятлардан фойдаланамиз деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  ўтказилган матбуот анжуманида  золимона санкцияларни бекор қилиш ва уларни самарсиз қилиш 13-ҳукуматининг сўнгги икки йил ичида амал қилган икки ёндашувидир. Европа Иттифоқи ёки минтақадаги дўстлар орқали билвосита ва воситачилик музокаралари доирасида санкцияларни олиб ташлаш бўйича музокаралар албатта. Биз иккила йўлга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида бундан ташқари биз Эрон активларни блокдан озод қилишни кузатиб бордик ва бу тушунтириш амалга оширилди ва тўрт-етти ҳафталик муддат эълон қилинди ва биз ишларнинг ривожланишига гувоҳ бўламиз. Бу ёндашув тўғри амалга оширилса, АҚШ томонининг ўзаро келишувга қайтиши йўлида кейинги қадамларни қўйишимиз учун конструктив қадам бўлиши мумкин деб  қўшимча қилди. 

Канъоний шуниндек Эрон ва Поқистоннинг Курдистон минтақаси террорчиларини минтақадан ҳайдаб чиқариш  бўйича келишувга эришгани ҳақидаги эълон қилинган хабарга изоҳ бериб, 

 Эрон ва Ироқ ҳукуматлари ўртасидаги келишувга эришилди унга кўра Ироқ ҳукумати ўзаро келишув ва  ўзаро тушуниш асосида Ироқ ва Курдистон минтақасидаги қуролли бўлғинчи террорчи гуруҳларни 19-сентябргача қуролсизлантириш мажбуриятини олди ва бу ерда яратган ҳарбий казармаларни бўшатиб бу казармаларни эвакуация қилиб Ироқ ҳукумати режалаширган лагерларга ўтказиши тўғри келади деб таъкидлади.

Носир Канъоинй ўз сўзларида Эроннинг тегишли органлари  эълон қилганидек 19 сентябр санаси ҳеч тарзда узайтирилмайди деб маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ вакилининг Жамшид Шормаҳд оиласи билан учрашуви ҳақида ҳам гапириб, АҚШ ҳукумати  Эрон ҳукумати ва халқига судда тан олинган ва ҳукм қилинган бу терроорчи ва  террорзимга  қандай ва нима алоқаси борлиги ҳақида жавоб бериши керак деб таъкидлади 

Канъоний шундай деди: бу террорчи террорчилик  гуруҳга аъзо бўлган ва Эрон халқига қарши кўплаб террорчиилк ҳужумларни амалга оширган  ва ўнлаб одамларни шаҳид бўлишига сабаб бўлган Шероз ҳусейниясидаги ғайриинсоний ва шафқатсиз террорчилик портлаш амалиётини лойҳалаштириб амалга ошириши учун жавобгардир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ