Эрон КХШТ машғулотларига кузатувчи сифатида таклиф қилинди
(last modified Tue, 29 Aug 2023 07:45:54 GMT )
август 29, 2023 12:45 Asia/Tashkent
  • Эрон КХШТ машғулотларига кузатувчи сифатида таклиф қилинди
    Эрон КХШТ машғулотларига кузатувчи сифатида таклиф қилинди

Белорус мезбонлигида ўтказилиши кутилаётган КХШТ машғулотларига Эрон Ислом республикаси, Саудия Арабистони, Хитой ва Мўғулистон вакиллари кузатувчи сифатида таклиф қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТ бирлашган штаби раиси Анатолий Сидоров ўз сўзларида бу ташкилотга аъзо давлатлар Эрон, Саудия Арабистони, Хитой ва Мўғулистон каби аъзо бўлмаган давлатлар вакилларини Белорусда ўтказиладиган "Жанговар биродарлик 2023" машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди деб айтди.

У шунингдек келажакдаги менёврлар ва машқлар дронлардан фойдаланиш ва улар билан курашишга қаратилади деб қўшимча қилди.

Эсатиб ўтамиз, 1-6 сентябрь кунлари Белорусда КХШТнинг қўшма тезкор стратегик машғулотлари бўлиб ўтади.

Келишувларга асосида бу машғулотларда Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон миллий батальонлари қатнашади.

Белорус Мудофаа вазирлиги ҳам бу машғулотлардан кўзланган асосий мақсад қўшма амалиётларга тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш жараёнида қўмондонлик ва назорат органларининг мувофиқлаштириш ва уйғунлигини яхшилашдан иборатдир деб маълум қилди.

Шунингедк бу машғулотлар қўмондонларининг жанговар ва махсус амалиётларни ўтказишда ҳарбий қисмлар ва бўйсинувчиларни бошқариш бўйича кўникма ва амалиёт қобилиятни ошириш мақсадида ўтказилмоқда.

Бу машғулотлар учун жами 2500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 50 дан ортиқ қурол-яроқ, ҳарбий ва махсус техника жалб қилиниши кўзда тутилган.