август 29, 2023 17:07 Asia/Tashkent
  • Эрон Президенти: Ғарб давлатлари музокара столини тарк этди
    Эрон Президенти: Ғарб давлатлари музокара столини тарк этди

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Ғарб давлатлари музокара столини ташлаб, тартибсизликларни қўллаб-қувватлаш орқали ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилишди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, сешанба куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ҳукумат ҳафталиги муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди:Душман исломий Эронни дунёда яккалаб қўйиш ва Эрон ичидаги одамларни ҳафсаласи пир қилиш учун иккита стратегияга амал қилди.

Душман Эронни изоляция қила олмаганини таъкидлаган Раисий бунга аниқлик киритди:Ядровий битим масаласи кўриб чиқилаётган на биринчи ва на охирги иш эмас, Эроннинг қўшни давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва савдо алоқалари даражаси жуда фарқ қилган, шунинг учун сиз қўшни давлатлар билан иқтисодий ва савдо алоқаларининг 14 фоизга ўсишини кўришингиз мумкин.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди:Савдо муносабатларида 13-ҳукумат рекорд ўрнатди ва мамлакатда мавжуд бўлган кўплаб имкониятлар билан Лотин Америкаси, Африка ва кўплаб Осиё мамлакатлари билан алоқалар кучайди. Евроосиё Иттифоқига аъзолик, ШҲТга аъзолик ва яқинда БРИКСга аъзо бўлиш Исломий Эроннинг салоҳият ва мавқега эга эканлигини ва душманнинг Исломий Эронни изоляция қилиш стратегиясида муваффақиятга эриша олмаганини кўрсатди.

Раисий деди:Ислом давлатлари билан узилиб қолган муносабатлар тикланди, қўшни ва иттифоқдош давлатлар билан сиёсий, иқтисодий ва савдо алоқалари даражаси ҳам кескин фарқ қилди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти таькидлади:Эроннинг сиёсий, тижорий ва иқтисодий аҳволи шуни кўрсатадики, душман Ислом Республикасини яккалаб қўйишда муваффақиятга эриша олмаган ва халқни ҳафсаласи пир қилиш ва умидсизликка солиш соҳасида оғир муваффақияцизликка учраган.

Раисий, америкаликлар ва европаликлар Ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини ва фақат Эрон ўз мажбуриятларини бажарганини ва Халқаро атом энергияси агентлиги ҳам Эроннинг ядровий дастурида ҳеч қандай оғиш йўқлигини 15 марта эълон қилганини эслатиб, қўшимча қилди: Ядровий битим бутунлай сиёсий масала.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди:Эроннинг 13-ҳукумати музокараларда муваффақиятсизликка учрамади ва Эрон халқи ўз манфаатларидан баҳраманд бўлиши учун санксиялар бекор қилиниши кераклигини таькидламоқда. Аммо ғарб давлатлари санксиялар қўллаш орқали Эрон Ислом Республикасининг тараққиёти ва ривожини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ