август 31, 2023 14:35 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Исломий: Эрон ядровий дастурини саботаж ёки санкциялар билан тўхтатиб бўлмайди
    Муҳаммад Исломий: Эрон ядровий дастурини саботаж ёки санкциялар билан тўхтатиб бўлмайди

Эрон Ислом республикаси Атом энергияси ташкилоти раиси санкциялар тўлиқ бекор қилинган тақдирдагина ядровий келишувнинг барча мажбуриятлари бажарилади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий  "Ал-Жазира" телеканали билан суҳбатда, АҚШ ва бошқа Ғарб ҳукуматларининг ядровий келишувга содиқлигини Эроннинг тўлиқ мажбуриятини олиш талаби эканлигига тўхталиб, Эрон ядровий келишувининг барча қоидаларига фақат санкциялар бутунлай бекор қилинган тақдирдагина амал қилади деб қўшимча қилди.

Қуддусни ишғол этган сионистик  режимнинг таҳдидларига жавобан Муҳаммад Исломий қуйидагича деди: Эроннинг ядровий иншоотларини нишонга олиш ёки санкциялар Эроннинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, Эроннинг ядровий иншоотларини нишонга олиш фойдасиз ва бунга қатъий ва ҳалокатли жавоб беради.

Муҳаммад Исломий сўзларининг бошқа қисмида "Исроил режими Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужум қилиш таҳиди бўш ва унинг кучидан ташқарида эканлигини билади " деб маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан боғлиқ қолган масалаларниҳал қилиш ҳақида гапириб бу йил Эрон Ислом Респубилкаси ядровий дастури билан боғлиқ "сиёсий шов-шувлар" тугаши йили бўлади деб ишонтирди.

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси шунингдек Эрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги ўртасидаги музокаралар давом этаётганини ва яқинда юқори даражада бойитилган уран зарралари иши ёпилганини маълум қилиб кўпроқ кузатув камераларнинг ўрнатилиши ядровий келишув бўйича бошқа томонларнинг мажбурриятларига боғилқ деб таъкидлади.

Исломий ўз сўзларида Теҳрон ҳукуматиараб қўшнилари билан ядровий соҳада конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Ёрлиқ