сентябр 05, 2023 20:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбарининг катта маслаҳатчиси БМТ Бош котиби вакили билан Сурия бўйича маслаҳатлашув ўтказди
    Эрон ТИВ раҳбарининг катта маслаҳатчиси БМТ Бош котиби вакили билан Сурия бўйича маслаҳатлашув ўтказди

Эрон ТИВ раҳбарининг махсус сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси ва БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Суриядаги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиённинг махсус сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Алиасғар Хожий  ва БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Гер Педерсон Суриядаги ўзгаришлларни муҳокама қилдилар.

Онлайн мулоқотида томонлар Сурия инқирози сиёсий мулоқот, гуманитар муаммоларни ҳал қилиш ва қочқинларни қайтариш орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Сурия халқининг иқтисодий аҳволига тўхталиб, бу давлатга нисбатан қўлланилган шафқатсиз санкциялрни тезроқ бекор қилши,Суриянинг табиий бойликларни талон-тарож қилишни тўхтатиш ва бу давлатга халқаро ёрдам кўрсатиш зарурлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбарининг катта маслаҳатчиси шунингдек, БМТ, Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ҳамда Суриядаги инқирозни ҳал қилмочи бўлган давлатлар гуманитар ёрдам етказиш орқали суриялик қочқинларнинг ўз мамалакларига қайтишларига ёрдам бериши зарур деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ