Абдуллоҳиён Арбаин маросимида Ироқ ҳукумати ва халқининг меҳмондўстлигини олқишлаб, уларга миннатдорчилик билдирди
(last modified Wed, 06 Sep 2023 06:58:51 GMT )
сентябр 06, 2023 11:58 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён Арбаин маросимида Ироқ ҳукумати ва халқининг меҳмондўстлигини олқишлаб, уларга миннатдорчилик билдирди
    Абдуллоҳиён Арбаин маросимида Ироқ ҳукумати ва халқининг меҳмондўстлигини олқишлаб, уларга миннатдорчилик билдирди

Эрон ТИВ раҳари Амир Абдулоҳиён Ироқ ҳукумат ва халқининг Арбаин маросмини ўткзишдаги ёрами, саммий қабл ва меҳмондўстлигини юқори бағҳолади.

 Бугун чоршанба куни Ҳижрий -қамарий 1445 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2023 йил сентябрь ойининг 6-чиси Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳодат топганининг қирқинчи куни йиллиги яъне Арбаъийн Ҳусейний кунига тўғри келади.

Бутун жаҳон айниқса Эрондан миллионлаб зиёратчилар Ҳусейний Арбаин ё ўзи  Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронларининг шаҳодат топгани қирқинччи куни йиллигида қатнашиш мақсадида Ироқ жанубидаги Карбало шаҳри томон йўл олишади.

Эрон телерадиокомпаниясиинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  ироқлик ҳамкасби Фуод Ҳусейн билан телефон орқали суҳбатида  Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ихлосмандлари ва пайравлари ҳамда дунёдаги эрксевар  халқи орасида Арбаин маросимнинг аҳамиятига тўхталиб, Бағдод ҳукуматнинг оқилона ва малакали бошқаруви ва Ироқ халқининг турли мамлакатлардан миллионлаб зиёратчиларнинг йиғилишини ва юришини ташкил қиишдаги яхши меҳмондўстлигини дўст ва биродар Ироқ  мамлакатида куч-қудрат  ва барқарорлик белгиси деб баҳолади.

Эрон Ислом республикаси ва Ироқ ТИВ раҳбарлари шунингдек икки давлат ўртасидаги фикр алмашишнинг турли соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва турли тармоқларда  алоқалар ва маслаҳатлашувларни давом эттиришга урғу берди.