сентябр 06, 2023 16:43 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: агар сабр қилсангиз чўққиларни забт этасиз
    Оятуллоҳ Хоманаий: агар сабр қилсангиз чўққиларни забт этасиз

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Арбаин Ҳусейний кунида талабаларнинг мотам маросимида агар сабрли бўлсангиз албатта чўққини забт этасиз деб изоҳладилар.

Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг Карбалода шаҳид бўлганлигининг қирқинчи куни йиллиги билан бир вақтда, бугун пешиндан олдин Имом Хумайний /р.а/ номли ҳусейнияда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ва Эроннинг турли бурчакларидан келган талабалар иштирокида Арбаин маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул ҳазратнинг ёронларининг шаҳид бўлганлигиниг қирқинчи куни йиллигига бағишланган марсиялар ва Арбаин зиёратномаси ҳам ўқилди.

Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг ахборот базаси сайтининг хабар қилишича,  бугун Инқилоб Раҳбари Ояуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз сўзларида ҳар бир мотам йиғинлар ва Имом Ҳусейн /а/ га мурожаатларининг маънавият нури ва бу улуғ инсон мактабида ёнаётган машъаласи билан алоқа ва муносаат замини эканлигини таъкидлаб, энг муҳими қатъият ва  ирода унинг асосий жиҳати бўлган бу тўғри йўл билан алоқа ва  боғланишни сақлаб қолишдир деб эълон қилдилар.

У киши шунингдек агар сабр қилсангиз чўққини забт этасиз ва Аллоҳнинг дини ҳукмронлиги ва адолат ва ҳақиқат ҳокимияти чўққисига ҳам чиқасиз деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари ёшлар умид манбаи эканини таъкидлаб Нажафдан Карбалогача бўлган Арбаин маршида ҳамда мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳам халқнинг хусусан ёшларнинг улуғвор иштирокига эътибор қаратиб, ёшларга хитобан,Арбаин  Ҳусений маршида йўли қатъий ҳараката қилганигиздек тавҳид йўлида ҳам мустаҳкам бўлинг ва ирода билан Ҳусейний мактаб доирасида яшаб Ҳусенйн /а/га пайравлик қилинг деб буюрдилар.

Ёрлиқ